Pragmatika
Прагматика (юнонча: прагма, прагматос — иш, ҳаракат) — семиотика ва тилшуносликнинг нутқда тил белгиларининг амал қилишини ўрганувчи соҳаси; бошқача айтганда, муайян белгилар тизимини ўзлаштириб, ундан фойдаланувчи субъектларнинг айни шу белгилар тизимига муносабатини ўрганувчи фан тармоғи. П. ҳақидаги асосий ғоя америкалик олим Ч. Пирс томонидан ўртага ташланган; яна бир америкалик олим Ч. Моррис ушбу ғояни ривожлантирган ва "П." терминини семиотика бўлимларидан бирининг номи сифатида амалиётга киритган.
П. инсоннинг ижтимоий фаолиятини ўзида қамраб олувчи нутқ жараё-ни, муайян алоқа вазияти орқали намоён бўлади. Лингвистик П. аниқ шакл, ташқи кўринишга эга эмас; унинг до-ирасига сўзловчи субъект, адресат, уларнинг алоқа-аралашувдаги ўзаро муносабатлари, алоқа-аралашув вазияти билан боғлиқ кўплаб масалалар ки-ради. Мас, нутқ субъекти билан боғлиқ ҳолда қуйидаги масалалар ўрганила-ди: баённинг ошкора ва яширин мақсадлари (бирон-бир ахборот ёки фикрни етказиш, сўроқ, буйруқ, илтимос, маслаҳат ваъда бериш, узр сўраш, табриклаш, шикоят ва бошқалар); нутқ тактикаси ҳамда нутқ одоби турлари; суҳбат, сўзлашиш қоидалари; сўзловчининг мақсадв; сўзловчи томонидан адресатнинг умумий билим жамғармаси, дунёқараши, қизиқишлари ва бошқа ҳислатларига баҳо берилиши; сўаловчининг ўзи баён қилаётган хабарга муносабати кабилар. П.да нутқ адресати, ўзаро алоқага кирувчиларнинг муносабатлари, муайян алоқа вазияти сингари омиллар билан боғлиқ қолда қам кўплаб масалалар ўрганилади. П. ғоялари эвристик (йўналтирувчи) дастурлаш, машина таржимаси, информацион-қидирув тизимлари ва бошқаларни ишлаб чиқишда қўлланади.
Абдуваҳоб Мадвалиев, Йўлдош Солижонов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |