Praksitel
Qiyofa
Праксител (Прахителес) (тахминан милоддан аввалги 390—милоддан аввалги 330) — юнон ҳайкал-тароши; сўнгги классика намояндаси. Афинада ишлаган. П. асарларини асосан мармардан ишлаган, антик нусхалардан ва қад. муаллифларнинг ёзмаларидан маълум. П. даврининг бадиий талабларига жавоб берадиган янги, ўта нозик гўзаллик намуналарини яратди. Асарлари нисбатлар жиҳатидан келишган ва уйғун; мармарни маҳорат билан йўниб, тасвирни ҳис қила олган ва унинг майин шаклига эри-шади. П. шаклларига нафис ҳолат ва енгиллик бера оладиган ташқи таянч нуқталарини топа олган: "Аполлон Са-уроктон" (тахминан милоддан аввалги 370, Ватикан музейида), "Афродита" (тахминан милоддан аввалги 360—350, Луврда) ва бошқа[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |