Предикативлик (лот. праэдиcативус — тасдиқловчи, қатъий) — 1) замонавий мантиқ фанида — белгилар ва предметлар ўртасида обектив мавжуд бўлган алоқаларни акс эттирувчи асосий тушунчалардан бири; 2) тилшуносликда — гапни шакллантирувчи синтактик категория бўлиб, гап мазмунига обектив борлиқнинг у ёки бу ҳодисаси ҳақида хабар бериш хусусиятини бахш этади. Предикативлик, белги (ҳаракат, сифат ва хусусият) билан предметнинг замон ва майлда англашиладиган ўзаро муносабатини ифодалайди ва шу тариқа гапни алоҳида фикрни шакллантирувчи ва у ҳақда хабар берувчи бирликка айлантиради (М-н, "Олма гуллади", "Доимо тинчлик бўлсин!"). Модомики, гап мазмунининг борлиққа муносабати уни муайян замоний ва модал (реал ёки нореал) даражага қўйишни тақозо қилар экан, предикативлик ҳам икки синтактик категориянинг — замон ва майлнинг бирлигидан иборат бўлади. Икки таркибли гапларда — кесим, бир таркибли гапларда эса уларнинг бош бўлаги предикативликнинг ифодачиси ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил