Преференсия (лот. праэферентиа – афзал кўраман) – бирор бир фаолият турини қўллаб қувватлаш учун айрим давлатлар, корхоналар, ташкилотларга бериладиган афзалликлар, имтиёзлар. Солиқларни камайтириш, божхона божларидан ташламалар, тўловлардан озод қилиш, имтиёзли кредитлар тақдим этиш шаклларида амалга оширилади. Преференсия давлат томонидан берилади ва аниқ манзилли ҳарактерга эга бўлади. Давлатлараро муносабатларда Преференсия ҳам ўзаро, ҳам бир томонлама тартибда бўлиши мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил