Прелюдия, прелюд (лотинча: праэлудо — олдиндан ижро этиб кўраман) — чолгу песа. Дастлаб мусика асари ол-дидан (лютня, клавесин ёки органда) ижро этиладиган бадиҳа ҳарактеридаги кичик муқаддима. ХВИИИ асрдан эркин шаклдаги мустақил песага айланди (мас, И.С.Бахнинг орган учун П.лари), шунингдек, туркумли шаклдаги баъзи чолғу асарлар (сюита, П.-фуга) таркибига мукаддима песа сифатида киритилди. ХИХ асрдан кўпинча П. ёки П. ва фуга туркумларига (одатда, 24 тадан) бирлаштирилади (мас, Ф.Шопен, А. Скрябин, К. Дебюсси, Д. Шостакович ва бошқалар). Ўзбекистон композиторларидан Г. Мушел, Б. Гиенко ва бошқа фортепиано учун П.лар яратган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил