Preriyalar
Прериялар (франс. праириэ, лот. пратум — ўтлоқ) — Шимолий Америкада, асосан, бошоқдош ўсимликлардан иборат ўтлоқлар. Канаданинг жанубидан Мексика тоғларигача тарқалган. Ўзлаштирилмасдан олдин Шимолий Америкада 1 млн. км² дан, Канадада 2 млн. км² дан кўпроқ майдонни эгаллаган. Ўсимлик қопламида Евросиё чўлларидаги сингари, асосан, совуққа ва қурғоқчилликка чидамли, чим ҳосил қилувчи бошоқлилар доминантлик қилади. П.нинг асосий қисми шарқда ўзлаштирилиб, маккажўхори ва буғдой экилади; ғарбда яйлов сифатида фойдаланилади. П.нинг табиий ўсимликлари Канадада сақланиб қолган; одам томонидан кам ўзгартирилган қолда АҚСҲ даги миллий боғларда (Жанубий Дакота штати) кўриш мумкин. П. учун хос ҳайвонлар (яйлов ити, кррадум, буту, коёт, бизон) ҳам миллий боғларда сақланиб қолган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |