CentralPretoria

Претория - ЖАРнинг пойтахти. Апис дарёси соҳилида, ўртача 1738 м баландликда. Трансваал провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 526 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Январ (энг иссиқ ой)нинг ўртача температураси 21,4°, июл (энг совуқой)ники 10°. П. — транспорт йўлларининг йирик тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг қора металлургия саноати маркази. Шаҳар ишчиларининг деярли ярми металлургия комбинатида ишлайди. Машинасозлик ва металлсозлик (тайёр кисмлардан автомобил йиғиш, велосипедлар ва электр жи-ҳозлари ишлаб чиқариш), кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, тамаки, семент, ойнашиша, полиграфия саноати корхоналари, шаҳар яқинида феррованадий ишлаб чикариладиган завод бор. П. якинидан олмос ва темир рудалари қазиб олинади.

П. 1855-йилда бурлар қалъаси сифатида бунёд этилган ва бурларнинг сиёсий арбоби М. Преториус номига қўйилган. 1860-йилдан Трансваал бурлар республикаси пойтахти. 1910-йилдан ЖанубийАфрика Иттифоқи, 1961-йилдан ЖАР пойтахти. П.даҳукуматидоралари, банклар, компаниялар жойлашган. Университет, илмий тадқиқот институтлари, музейлар, ҳайвонот боғи, расадхона, кутубхоналар, театрлар, картиналар галереяси ва ҳоказо бор.[1]


Cопй

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил