Pretsipitatsiya
Преципитация (лотинча— пастга тез тушиш), чўкиш — серологик реаксия; антигенлар комлексининг антителолар билан чўкма ҳосил қилиши. Бемор ёки ваксина юборилган кишилар, шунингдек, иммунланган ҳайвон қон зардобидаги антитело миқдорини аниқлашга имкон беради. Преципитация иммунодиагностикада бир қатор инфексион касалликларга (куйдирги, дифтерия ва бошқалар) диагноз қўйишда, шунингдек, суд тиббиётида қон, аъзо ёки тўқиманинг кимга тааллуқли эканлигини аниқлашда ва бошқа ҳолларда қўлланади[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |