Preveza jangi
Превеза жанги (Превеса номи билан ҳам танилган) – 1538-йил 28-сентябрда Грециянинг шимоли-ғарбида, Иони денгизидаги Превеза шаҳри яқинида Усмонийлар флоти ҳамда Муқаддас лига флоти ўртасида бўлиб ўтган денгиз тўқнашуви. Бу жанг Усмонийлар ғалабаси билан якунланган ва милоддан аввалги 31-йилда содир бўлган Аcтиум жанги бўлиб ўтган Иони денгизининг ўша ҳудудида юз берган[5]. ХВИ аср Ўрта ер денгизида бўлиб ўтган энг йирик 3 та денгиз жангидан бири бўлиб, Джерба жанги ва Лепанто жанги билан бир қаторда тилга олинади[6][7].
| Превеза жангида | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Учинчи Усмонийлар-Венеция уруши | |||||||
Превеза жанги, Оҳаннес Умед Беҳзад | |||||||
| |||||||
| Томонлар | |||||||
Муқаддас иттифоқ
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
|
| ||||||
| Куч | |||||||
| 122 йирик жанговор ва кичик
тезкор кема; 366 замбарак 3000 яничар |
112 йирик кема
50 кичик кема 140 елканли кема[3] 2500-2594 замбарак | ||||||
| Қурбонликлар ва зарарлар | |||||||
| Кемалар талофат кўрмаган
400 нафар киши ўлган |
13 та кема йўқотилган
36 та кема қўлга олинган | ||||||
Тарихи
1537-йилда Хайриддин Барбаросса йирик Усмонийлар флотига қўмондонлик қилиб, Венеция Республикасига қарашли бир қатор Эгей ва Иони оролларини, хусусан, Сирос, Эгина, Иос, Парос, Тинос, Карпатос, Касос ва Нахосни эгаллади ва шу тариқа Нахос герсоглигини Усмонийлар империясига қўшиб олди. Шундан сўнг Венециянинг асосий таянчи бўлган Керкира оролини қамал қилди, бироқ якунда муваффақияцизликка учради ва Италия жанубидаги испанлар назоратида бўлган Калабрия соҳилларини вайрон қилди[8].
Бу хавфга қарши чора сифатида Папа Паул ИИИ 1538-йил феврал ойида Муқаддас лигани тузди. Лига таркибига Папа вилояти, Габсбург Испанияси, Генуя Республикаси, Венеция Республикаси ва Малта рицарлари киритилди. Лига Барбаросса бошчилигидаги Усмонийлар флотига қарши тузилган эди[9]. Умумий қўмондон сифатида император Карл В хизматида бўлган генуялик адмирал Андреа Дориа тайинлади. Аввал адмирал Марcо Гримани (Аквилея патриархи) бошчилигидаги Папалик флоти ҳамда Винcензо Cаппелло қўмондонлигидаги Венеция флоти етиб келди. 1538-йил 22-сентябрда эса Андреа Дориа испан-генуя флоти билан уларга қўшилди.
Дориа келишидан олдин Гримани Превеза қал’аси яқинига қўшинини жойлаштиришга уринди, бироқ Мурат Реис қўмондонлигидаги Усмонийлар кучлари билан тўқнашувда бир қанча талафот кўриб, Керкира оролига чекинишга мажбур бўлди. Муқаддас лига ўз флотини Керкира ороли яқинида жамлади. Ўша вақтда Барбаросса ҳали Эгей денгизидаги Кос оролида эди, бироқ йўлда Кефалиния оролини эгаллаб, тез орада қолган Усмонийлар флоти билан Превезага етиб келди. Унинг ёрдамчиларидан бири Синан Реис Превеза яқинидаги Арта қўлтиғида жойлашган Аcтиум ҳудудига қўшин туширишни таклиф қилди. Барбаросса дастлаб бу фикрга қарши бўлди, аммо кейинчалик бу қарор Усмонийлар ғалабасини таъминлашда муҳим омил бўлдилди.
Олдинги ҳаракатлар
Барбароссанинг қаерда жойлашганини аниқлаганидан сўнг, Дориа 25-сентябр куни ўз армадасини қўлтиқ оғзига жойлаштирди ва икки флот бир-бирини кузатиб турди[10]. Ҳар иккала армаданинг вазияти турғунлик ҳолатига тушди. Барбаросса қўлтиқдан ташқарига чиқа олмасди, чунки у ҳолда душман кучлари томонидан мағлуб этилиши аниқ эди. Бироқ атрофдаги ерлар Усмонийлар назоратида бўлгани сабабли турк армадаси бемалол кутиб тура оларди. Дориа эса очиқ жангда устун келиши мумкин эди, лекин у қўлтиққа ҳужум қила олмасди, чунки қўлтиқнинг оғиз қисми унинг кемалари учун тор „бўғоз“га айланарди. Шунингдек, генуяликлар шамол орқали ҳаракатланадиган кемаларида эркин ҳаракатлана олмасди, Дориа айнан шу кемалардаги артиллерияга таянар эди. Бироқ улар қирғоққа ҳаддан ортиқ яқинлашса, тобора кучайиб бораётган ноқулай шамол йўналиши уларнинг кемаларини душман назоратидаги соҳилларга ҳайдаб юбориши мумкин эди[10].

Христианлар учун ягона имконият қўшинларини қирғоққа тушириб, Усмонийлар артиллериясини йўқ қилиш ва ўзлариникини жойлаштириш орқали қўлтиқ ичидаги стратегик нуқталарни назоратга олиш эди. Улар буни Испания денгиз пиёдалари ёрдамида Франcисcо де Сармиэнто ва Áлваро де Санде қўмондонлигида амалга ошириш режасини кўриб чиқдилар, бироқ Гримани аввалги уринишда муваффақияцизликка учрагани ва изчил тадқиқотлар натижасида хавфсиз қўниш учун на қулай релеф, на қулай об-ҳаво бўлмагани сабабли бу режадан воз кечилди[11]. Усмонийлар қўшимча истеҳкомлар қуришга уриндилар, аммо қирғоқдан христиан кемаларининг артиллерия ўқлари бунга йўл қўймади. Шу тариқа кейинги куни иккала томон ҳам вазиятни синчиклаб кузатди ва ҳарбий устунликни бой нермаслик учун ортиқча ҳаракат қилмади[10].

27-сентябр куни кечаси Дориа ўз флотига йўлга чиқишни ва 30 мил жанубга, Леукаде яқинидаги Сессола томон сузишни буюрди. У ерда Лепантони ва атрофдаги турк позицияларини талон-тарож қилиб, Барбароссани ташқарига чиқишга мажбур қилмоқчи эди[10]. Усмонийлар адмирали эса дарҳол Арта қўлтиғидан чиқиб, флотини „Й“ шаклида жойлаштирди. Барбаросса марказда жойлашди, унинг ёнида Синан Реис, Cафер Реис, Şабан Реис ва ўғли Ҳасан Реис (кейинчалик Ҳасан пошо) бор эди. Чап қанотга Сейди Али Реис, ўнг қанотга эса Салиҳ Реис қўмондонлик қилди. Орқа қанотга Тургут Реис бошчилик қилди, у билан бирга Мурат Реис, Гüзелcе Меҳмет Реис ва Содиқ Реис ҳам бор эди. Тургут Реис 6 та катта енгил ва тезкор кема билан ҳаракатланаётган бўлиб, чап қанот соҳилга яқин жойлашган эди.
Уруш
Христиан манбалари жанг давомида Дориа, Гримани ва Cаппеллонинг ҳаракатлари ва ниятлари ҳақида бир-бирига зид маълумотлар беради. Венециялик манбалар устунлиги ва ёрқин тасвирлари туфайли асосий талқинга айланган ҳолда Дориани ҳеч қандай ҳаракат қилмагани учун мағлубиятга сабабчи сифатида кўрсатади. Испан-генуя манбалари эса, аксинча, Дорианинг жанг режасига бўйсунишни рад этганлари учун мағлубиятда Гримани ва Cаппеллони айблайди[11].
Венеция манбалари

Венеция манбаларига кўра, кутилмаганда юзага келган вазиятда Дориа Барбароссанинг ҳали Усмонийлар назоратидаги соҳилга жуда яқинлигини ҳисобга олиб, ҳужум бошлашни рад этди. Cаппелло ва Гримани эса бунга рози бўлмай, имкониятдан тезроқ фойдаланган маъқул деб ҳисоблади. Улар 3 соат давомида маслаҳатлашгач, Дориа уларнинг фикрига рози бўлди ва йирик жанговор кемаларни шимолга буришни буюрди, у ерда улар елканли кемалар билан бирлашиши керак эди. Бироқ об-ҳаво уларнинг режасини бузди, шамол йўқлиги сабабли елканли кемалар орқада қолиб кетди. Натижада Барбароссада улар ҳимоясиз қолган пайтда етиб бориб, ўраб олиш имконияти пайдо бўлди. Капитанлар тезроқ ёрдам беришни талаб қилди, чунки тез ҳаракатлана оладиган Усмонийларнинг йирик кемалари уларни қуршовга олиб, бостириб келаётган эди[11].
Дориа христианларнинг ҳарбий кемаларини Барбаросса томон йўналтирди, унинг мақсади Усмонийлар билан қирғоқ ўртасига кириб, душманларни христиан жанговор ва елканли кемалари орасига қамаб қўйиш эди. Бироқ жанг майдонига етиб боргач, у ҳаракатдан чекинди, Барбаросса ҳали соҳилга жуда яқинлигини ўйлаб, уни ўзи томонга қараб ҳаракат қилишга ундашни мақсад қилди. Туркиялик адмирал унинг бу стратегиясини тушунди ва унинг ортидан қувмади[11]. Тактик маневрларнинг кўплиги Cаппелло ва Гриманини чарчатиб юборди, улар Дорианинг флагман кемасига шахсан чиқиб, уни жангга мажбур қилишга уриндилар[11]. Бироқ кечаси Дориа томонидан ҳеч қандай ҳужум ҳаракати амалга оширилмади, у ўзининг сохта ҳужум ҳаракатини икки марта такрорлади, бироқ бу самара бермади ва эртаси куни эрталаб барча христиан кемаларига орқага чекинишни буюрди[11].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Cорсари нел Медитерранео: Ҳайреддин Барбаросса (италянcа)“. Арчивед фром тҳе оригинал он 28 Септембер 2007. Ретриэвед 15 Жануарй 2011.
- ↑ [1] Арчивед 23 Новембер 2010 ат тҳе Wайбаcк Мачине Тüрк Денизcилери/Тüрк Денизcилик Тариҳи: Превезе Дениз Саваşı (1538)
- ↑ 3,0 3,1 [2] Арчивед 23 Новембер 2010 ат тҳе Wайбаcк Мачине Тüрк Денизcилери/ Тüрк Денизcилик Тариҳи: Превезе Дениз Саваşı (1538)
- ↑ 4,0 4,1 Давид С. Т. Блаcкморе (2002), Wарфаре он тҳе Медитерранеан ин тҳе Аге оф Саил, А Ҳисторй, 1571–1866.
- ↑ Ҳаттендорф & Кинг 2013, с. 6
- ↑ Ҳаттендорф & Кинг 2013, с. 15
- ↑ „Превезе Дениз Зафери насıл казанıлдı? – Галери – Фикрият Газетеси“ (2019-йил 27-сентябр). 2019-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-апрел.
- ↑ Cроwлей (2008) пп. 67–69
- ↑ Партридге, Лорен. Арт оф Ренаиссанcе Вениcе, 1400–1600 (эн). Унив оф Cалифорниа Пресс, 2015. ИСБН 9780520281790.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 Лане-Поол (1890).
- ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 11,4 11,5 Фернáндез Дуро (1895).
Адабиётлар
- Cроwлей, Рогер. Эмпирес оф тҳе Сеа: Тҳе Финал Баттле фор тҳе Медитерранеан 1521–1580. Фабер & Фабер, 2008. ИСБН 978-0571232314.
- Фернáндез Дуро, Cесáрео. Армада Эспаñола, десде ла униóн де лос реинос де Cастилла й Арагóн, томо И. Институто де Ҳисториа Навал, 1895.
- Ҳаттендорф, Жоҳн. Навал Стратегй анд Поwер ин тҳе Медитерранеан: Паст, Пресент анд Футуре. Роутледге, 2013. ИСБН 978-1-136-71317-0.
- Лане-Поол, Станлей. Тҳе Барбарй Cорсаирс. Фишер Унwин, 1890.