Гулистон шаҳридаги Президент мактаби — 2021-йил 20-ноябр куни Гулистон шаҳрида очилган замонавий таълим муассасаси. Мактабда дарслар СТЕАМ йўналишига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар орқали олиб борилади[3]. Мактабга хорижий давлатлардан 7 нафар мутахассис жалб қилинган. Улар билан бирга 23 нафар маҳаллий ўқитувчилар фаолият юритади[1]. Бошқа манбада Гулистондаги Президент мактабида 11 нафар хорижлик ва 21 нафар маҳаллий педагоглар фаолият олиб бориши қайд этилган[4]. Президент мактаблари учун кириш имтиҳонлари Cамбридге университетининг Cамбридге Ассессмент Интернатионал Эдуcатион имтиҳон кенгаши томонидан ўтказилади.

Гулистон Президент мактаби
Гулистон шаҳридаги Президент мактаби
Жойлашган ери
Навоий шоҳ кўчаси, Шодлик маҳалласи, 260 А уй
Сирдарё вилояти
Гулистон шаҳри, Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Маълумот
Мактаб тури Президент мактаби
Очилган санаси 2021-йил 20-ноябр
Мутахассислар Маҳаллий 23 та, чет эллик 7 та[1].
Директор Худайкулов Шерзод Уктамович[2].
Тил Ўзбекча
Инглизча
Wебсите

Очилиш тарихи

Гулистон шаҳридаги ушбу ўқув муассасаси расман 2021-йил 20-ноябрда очилган. Очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими — Ғофуржон Мирзаев, жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ўқувчиларнинг ота-оналари ва ОАВ ходимлари иштирок этган[4]. Мактаб қурилиши учун 2 гектар ер майдони ажратилган[5]. Лойиҳанинг умумий қимати 84 миллиард сўм[3]. Қурилиш ишлари „Дисcовер Инвест“ компанияси томонидан олиб борилган. Комплекс таркибида 168 ўринли ўқув биноси, шунча ўринли ётоқхона, ошхона, спорт зали, боссейн, бадиий ва ўқув адабиётларини ўзида жамлаган кутубхона мавжуд. Мактаб битирувчилари шаҳодатнома, аттестат, шунинг билан бирга халқаро даражадаги дастур дипломига эга бўлиши мумкин.

Қулайликлар

Мактаб ўқувчилари 5 маҳал овқат, бепул мактаб формаси ва бепул ётоқхона билан таъминланади. Ўқувчилар дарсдан бўш пайтида компютерда ишлашлари учун зарур шарт шароитлар яратилган. Синфхоналар смарт доскалар билан жиҳозланган. Барча турдаги спорт анжомларига эга спорт зали, баскетбол ва футбол майдончалари ҳам мавжуд[1].

Манбалар