Prezident maktabi (Navoiy)
Навоий шаҳридаги Президент мактаби — 2021-йил 2-ноябр куни Навоий шаҳрида очилган замонавий таълим муассасаси[1]. Мактабда дарслар СТЕАМ (Сcиэнcе - табиий фанлар, Течнологй — технология, Энгинеэринг — техник ижодкорлик, Арт — санъат, Матҳематиcс — математика сўзларининг бош ҳарфлари йиғиндиси) йўналишига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар орқали олиб борилади[1][4][5]. Президент мактаблари учун кириш имтиҳонлари Cамбридге университетининг Cамбридге Ассессмент Интернатионал Эдуcатион имтиҳон кенгаши томонидан ўтказилади. Мактабда ўқув жараёнлари ҳам шу кенгаш томонидан олиб борилади[1].
| Навоий Президент мактаби Навоий шаҳридаги Президент мактаби | |
|---|---|
| Аддресс | |
| Кимёгар маҳалласи Навоий шаҳри, Навоий вилояти, | |
| Маълумот | |
| Мактаб тури | Президент мактаби |
| Асос солинган санаси | 2-ноябр, 2021-йил[1] |
| Мутахассислар | Руминия Жанубий Африка Янги Зеландиялик ва маҳаллий мутахасислар[2]. |
| Директор | Аслонов Журабек Мансурович[3]. |
| Тил | Ўзбекча Инглизча |
| Wебсите | Навоий шаҳридаги Президент мактаби |
Мактаб қурилиши
75 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланган мактаб биноси икки қаватли қилиб қурилган[4].
Мактабнинг илк йили
Мактабнинг очилиш маросими 2021-йилнинг 2-ноябр куни бўлиб ўтди. Маросимда Навоий вилоятиининг ўша пайтдаги ҳокими Қобул Турсунов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Санақулов иштирок этди[1]. Мактабга илк йили, 2021-2022-ўқув йиллари учун жами 6,000га яқин талабгор орасидан 144 нафар ўқувчи ва мингга яқин педагог орасидан 35 ўқитувчи кўп босқичли имтиҳонлар орқали саралаб олинди[5].
Мактаб педагоглари
Мактабда мингга яқин педагог орасидан кўп босқичли имтиҳонлар орқали сараланб олинган 35 нафар ўқитувчи педагоглар дарс беради. Улар орасида маҳаллий ўқитувчилар билан бир қаторда Руминия, Жанубий Африка, Янги Зеландиялик мутахасислар ҳам дарс беради[2]. Улардан бири физика фани ўқитувчиси, Навоий президент мактабига келишидан олдин АҚШ ва Англияда қарийб йигирма йил таълим тизимида ишлаган, асли Руминиялик бўлган Богдан Димитрудир[4].
Қулайликлар
Мактаб ҳудудида икки қаватли ўқув биноси, ётоқхона, барча шароитларга эга меҳмонхона, гимнастика ва спорт заллари, сув ҳавзаси, ошхона ва дарс тайёрлаш хоналари мавжуд[1]. Мактаб ўқувчилари 5 маҳал овқат, бепул мактаб формаси ва бепул ётоқхона билан таъминланади[6].
Қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Навоийда Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади“. ҳттпс://кун.уз. Кун.уз.
- ↑ 2,0 2,1
Навоий вилоятида Президент мактаби фойдаланишга топширилди ЁуТубеда
- ↑ „Раҳбарият)“. навоийпс.уз. навоийпс.уз. Қаралди: 23-апрел 2026-йил.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Навоийда ҳам Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади“. ҳттпс://хс.уз. Халқ сўзи. 2023-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-июл.
- ↑ 5,0 5,1 „Навоийда ҳам Президент мактаби фойдаланишга топширилди. Муассаса қурилиши учун 75 млрд сўм сарфланган“. ҳттпс://дарё.уз. Дарё.уз.
- ↑ „Навоий шаҳридаги Президент мактаби“. портал.пиима.уз. 2023-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2023-йил.
