Prezident maktabi (Samarqand)
Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби — 2021-йил 18-октабр куни Самарқанд шаҳрида очилган замонавий таълим муассасаси. Мактабда дарслар СТЕАМ йўналишига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар орқали олиб борилади[3]. Мактабга хорижий давлатлардан 11 нафар мутахассис жалб қилинган. Улар билан бирга 22 нафар маҳаллий ўқитувчилар фаолият юритади[1]. Президент мактаблари учун кириш имтиҳонлари Cамбридге университетининг Cамбридге Ассессмент Интернатионал Эдуcатион имтиҳон кенгаши томонидан ўтказилади.
| Самарқанд Президент мактаби Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби | |
|---|---|
| Жойлашган ери | |
| Амир Темур кўчаси, 82-уй Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри, | |
| Маълумот | |
| Мактаб тури | Президент мактаби |
| Очилган санаси | 2021-йил 20-ноябр |
| Мутахассислар | Маҳаллий 22 та, чет эллик 11 та[1]. |
| Директор | Рахматов Лазизхон Темирхонович[2]. |
| Тил | Ўзбекча Инглизча |
| Wебсите | Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби |
Очилиш тарихи
Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби 169 ўринга мўлжалланган. Мактабда барча шароитларга эга меҳмонхона, гимнастика ва спорт заллари, сув ҳавзаси, ошхона ва дарс тайёрлаш хоналари мавжуд. Бундан ташқари 2 қаватли комплекс таркибида 4 та лаборатория, 17 та аудитория 240 та замонавий интерфаол қурилмалар бор. Лойиҳанинг умумий қиймати 73 миллиард 725 миллион сўм. Очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова қатнашган[3]. Мактаб битирувчилари шаҳодатнома, аттестат, шунинг билан бирга халқаро даражадаги дастур дипломига эга бўлиши мумкин.
Қулайликлар
Мактаб ўқувчилари 5 маҳал овқат, бепул мактаб формаси ва бепул ётоқхона билан таъминланади. Ўқувчилар дарсдан бўш пайтида компютерда ишлашлари учун зарур шарт шароитлар яратилган. Синфхоналар смарт доскалар билан жиҳозланган. Барча турдаги спорт анжомларига эга спорт зали, баскетбол ва футбол майдончалари ҳам мавжуд[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
- ↑ „О’збекистон Республикаси Президент та'лим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаблар тўғрисида умумий ма’лумот (номи, жойлашган жойи, иш тартиби, аҳоли билан ишлаш бўйича телефон рақамлари, расмий веб-сайти, электрон почта манзили, раҳбарнинг Ф.И.Ш., географик жойлашуви)“. дата.эгов.уз. дата.эгов.уз. Қаралди: 4-июн 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ 3,0 3,1 „Самарқандда Президент мактаби фойдаланишга топширилди“. хс.уз. 2023-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-август 2023-йил.