Prezident maktabi (Termiz)
Термиз шаҳридаги Президент мактаби — 2021-йил 1-ноябр куни Термиз шаҳрида очилган замонавий таълим муассасаси[3][1]. Таълим жараёни Cамбридге университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурлар асосида инглиз тилида олиб борилади. Мактабга хорижий давлатлардан 12 нафар мутахассислар жалб қилинган. Улар билан бирга 22 нафар маҳаллий ўқитувчилар фаолият юритади[1]. Президент мактаблари учун кириш имтиҳонлари Cамбридге университетининг Cамбридге Ассессмент Интернатионал Эдуcатион имтиҳон кенгаши томонидан ўтказилади.
| Термиз Президент мактаби Термиз шаҳридаги Президент мактаби | |
|---|---|
| Термиздаги Президент мактаби | |
| Жойлашган ери | |
| Ҳаким ат-Термизий шоҳ ко'часи, 34б-уй Термиз шаҳри, Сурхондарё вилояти, | |
| Маълумот | |
| Мактаб тури | Президент мактаби |
| Асос солинган санаси | 2021-йил 1-ноябр |
| Мутахассислар | Маҳаллий 20 та, чет эллик 12 та[1]. |
| Директор | Тоғаев Ғафур Эркин ўғли[2]. |
| Тил | Ўзбекча Инглизча |
| Wебсите | Термиз шаҳридаги Президент мактаби |
Очилиш тарихи
Термиз шаҳридаги Президент мактаби 168 ўринга мўлжалланган. Мактабда барча шароитларга эга меҳмонхона, гимнастика ва спорт заллари, сув ҳавзаси, ошхона ва дарс тайёрлаш хоналари мавжуд. Очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова ва сенатор Орзиқул Соатов қатнашган[4]. Мактаб битирувчилари шаҳодатнома, аттестат, шунинг билан бирга халқаро даражадаги дастур дипломига эга бўлиши мумкин.
Имтиҳонлар
2021—2022-ўқув йили
Термиз шаҳридаги Президент мактабига 2021—2022-ўқув йилида 9 минг 676 нафар талабгор ҳужжат топширган[5]. Баʻзи манбаларда бу кўрсаткич 9074та эканлиги қайд этилган[1]. Бир ўринга ўртача 67,7 нафардан талабгор тўғри келган[5]. Икки босқичли синовда улардан 144 ўқувчи саралаб олинган.
2023—2024-ўқув йили
2023—2024-ўқув йили учун Термиз шаҳридаги Президент мактабига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи 2023-йилнинг 15-июл куни Сурхон спорт мажмуаси ва Термиз олимпия захиралари коллежида 3 сменада ўтказилган[6]. Имтиҳонларнинг 2-босқичи эса 31-июл куни ўтказилган[7]. Унда 1-босқичқан муваффақияли ўтган 480 нафар ўқувчи иштирок этган[8].
Қулайликлар
Мактаб ўқувчилари 5 маҳал овқат, бепул мактаб формаси ва бепул ётоқхона билан таъминланади[9].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 РАҲМАТОВ, Илҳом „Термизда Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади“. хс.уз. 2023-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-август 2023-йил.
- ↑ „О’збекистон Республикаси Президент та'лим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаблар тўғрисида умумий ма’лумот (номи, жойлашган жойи, иш тартиби, аҳоли билан ишлаш бўйича телефон рақамлари, расмий веб-сайти, электрон почта манзили, раҳбарнинг Ф.И.Ш., географик жойлашуви)“. дата.эгов.уз. дата.эгов.уз. Қаралди: 4-июн 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ Мадиева, Рисолат „Термизда Президент мактаби о'з фаолиятини бошлади“. Қаралди: 6-август 2023-йил.
- ↑ „Сурхондарёда Президент мактаби очилди“. ойина.уз. Қаралди: 6-август 2023-йил.
- ↑ 5,0 5,1 „Сурхондарёда Президент мактаби очилди“. сурхондарё.уз. 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-август 2023-йил.
- ↑ „Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари биринчи босқичи бошланди. Имтиҳон жараёнларини тест2023.уз (ҳттпс://тест2023.уз/Сурхондарё/40) платформаси орқали онлайн кузатишингиз мумкин.“. Қаралди: 2023-йил 6-август.
- ↑ „Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари иккинчи босқичи бошланди.“. Қаралди: 2023-йил 6-август.
- ↑ „Термиз шаҳридаги Президент мактаби 1-босқич имтиҳон натижалари.“. Қаралди: 2023-йил 6-август.
- ↑ „Термиз шаҳридаги Президент мактаби“. портал.пиима.уз. 2023-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-август 2023-йил.
