Примула cарниолиcа(лот.)- наврўзгулдошлар оиласига мансуб, кўп йиллик гуллайдиган ўсимлик тури, музлик даврида пайдо бўлган, словенияда эндемик тур ва энг машҳур маҳаллий ўсимликлардан бири ҳисобланади.

Примула cарниолиcа
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Гулли ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Примула
Оила: Навро'згулдошлар
Бинар номи
Примула cарниолиcа

Бу ўсимлик Идрижадаги Диве кўли атрофида ўсади. Бу турни биринчи марта доктор Жанеš Антон Скополи топган, аммо, янги тур сифатида тан олмаган. Фақат Балтасар Хак уни қазиб олиб, Вена шаҳрига жўнатган, у ерда ўша пайтдаги етакчи ботаниклардан бири Николаус Жозеф фон Жаккен уни янги тур деб таърифлаган. Турга ўша пайтда Австрия империясига тегишли бўлган Карниола ҳудуди номи берилган.

Тавсиф

Примула cарниолиcа

Узунлиги 3-12 сантиметр (1,2-4,7 дюйм), кенглиги 1-4 сантиметр (0,39-1,57 дюйм). Пояси, асоси ва барглари оч яшил тусда, этли ва туксиз. Гулларининг узунлиги 20-25 миллиметр (0,79-0,98 дюйм), гултожибарглари юмшоқ қизил, пушти ёки бинафша пушти тусда[1][2].

Ўсимлик апрел ва май ойларида гуллайди, қизил-бинафша гуллари кўп рангли тўпгулларда ривожланади. Чангдонларида оқ кукун кўринишидаги чанглар ривожланади. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади.

Бу тур Словениянинг Юқори, Қуйи ва Ички Карниола[1] ҳудудларида, шунингдек , Словения Литоралида[3], Трнов ўрмони ва Иска дарёси дарасида ўсади[1]. Ўз диапазони доирасида ўсимлик 900-1000 метр (3000-3300 фут) баландликдаги нам оҳактош қоялар, жарликлар ва шимолга қараган ўтлоқларда учрайди[2].

Бу тур 1922-йилдан бери ҳимоя остига олинган, шунинг учун ўсиш жойларга зарар етказиш ва гулларни йиғиш тақиқланади[1]. Примула cарниолиcа маданий ўсимлик сифатида камдан-кам экилади[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „CАРНИОЛАН ПРИМРОСЕ (ПРИМУЛА CАРНИОЛИCА)“. Говернмент оф Словениа. 2012-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Примула cарниолиcа“. Алпине гарден соcиэтй плант энcйcлопедиа. Қаралди: 2016-йил 24-июл.
  3. ↑ „Примула cарниолиcа“. УНИВЕРСИТЙ БОТАНИC ГАРДЕНС ЛЖУБЛЖАНА (СЛОВЕНИА), ДЕПАРТМЕНТ ОФ БИОЛОГЙ БИОТЕCҲНИCАЛ ФАCУЛТЙ. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-июл.