ПРИСТЛИ (Приэстлей) Жозеф (1733.13.3, Филдхед, Ёркшир — 1804.6.2, Нортамберленд, Пенсилвания, АҚСҲ) — инглиз файласуфи, кимёгари, деизм тарафдори. 1794-йил АҚСҲ га мухржир бўлиб кетган. "Материя ва руҳ тўғрисида тадқиқотлар" асари (1777)да табиатнинг моддийлиги, руҳ материянинг хусусияти эканлиги тўғрисидаги ғояларни илгари сурган. Д. Гартлининг ассоциациялар тўғрисидаги таълимотини ривожлантирган. Кислородни кашф этган (1774), водород хлорид ва аммиак ҳосил қилган (1772— 74). Нафас олишчиқариш туфайли бу-зилган ҳавони яшил ўсимликлар "то-залайди", деб кўрсатиб ўтган. Флогистон назариясини ҳимоя қилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил