Pritam Amrita
Притам Амрита (1919.31.8, Панжоб, Гужранвала шаҳри) — ҳинд шоираси, ади-баси. Панжоби, ҳинд тилларида ижод қилади. Ижодининг дастлабки даврида Р. Тагор шахсияти ва ижодининг таъсири кучли бўлган. Дастлабки шеърий тўпламлари — "Совуқ нурлар" (1935) ва "Амрита тўлқинлари" (1936). Ҳозирги ҳинд адабиётининг энг номдор вакилларидан бўлган. П. 60 дан ортик, асар (жумладан, 20 дан ортиқ шеър, достон ва қўшиклар тўплами 30 дан оп-тик, роман ва қиссалар), 200 дан ортик ҳикоя ва очерклар муаллифи. Ади-банинг асарлари 30 дан ортиқ тилларга таржима қилинган ва нашр этилган. П. шеърлари рус тилида 1957-йилдан бери нашр этилади: "Қора гул" (1971, Тошкент), "Қалблар асрори" (1977, Олма-ота) ва бошқа П. бутун ижодий фаолияти давомида "аёллар мавзуи" билан қизиққан ва ҳозирги инсоннинг маънавий ҳола-тини ифодалай олган яхлит аёл ҳарак-терини яратган. Шеърлари Зулфия тар-жимасида узбек матбуотида чоп этилган. У Ғафур Ғулом, Ойбек, Зулфия, Асқад Мухторнинг баъзи асарларини панжоби тилига таржима қилган. Ҳиндистон Адабиёт академиясининг мукофотини олган (1956), "Қоғоз ва елкан" шеърлар тўплами учун Гянпитх мукофотига сазовор бўлган (1982).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |