„Профессор Доуэлнинг боши“ (русча: Голова профессора Доуэля) — рус ёзувчиси Александр Беляев қаламига мансуб илмий-фантастик роман. Муаллифнинг энг машҳур асарларидан бири. Асарнинг илк версияси 1925-йил „Рабочая газета“ газетасида қисса ўлароқ чоп этилган. Роман тўлалигича ўша йили „Всемирний следопит“ журналида чоп этилган.

Профессор Доуэлнинг боши
Асл номи Голова профессора Доуэля
Муаллиф(лар) Александр Беляев
Тил русча
Жанр(лар)и илмий-фантастик қисса, кейинчалик роман
Нашр этилган санаси 1925

Асарда киши бошини янги танага ўрнатиш масаласи ҳақида ҳикоя қилинади. Роман бир неча тилга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган. 1984-йил асар асосида „Профессор Доуэлнинг васияти“ филми суратга олинган.

Сюжети

Профессор Доуэл ва унинг ёрдамчиси, жарроҳ ва доктор Керн танадан узилган органларни сақлаб қолиш ҳақида изланишлар олиб боради. Доктор Керн профессор Доуэлни ўлдиради. Керн профессорнинг бошини тирик сақлаб, ундан илмий сирларни олади. Аммо Керннинг янги ёрдамчиси Мари Лоран бўлиб ўтган ишлардан хабар топади. Керн Лоран ўз сирларини фош қилмаслиги учун уни сохта руҳий хасталар шифохонасига қаматади.

Керн изланишларини давом эттиради. Ёш аёлнинг бошини янги танага қўяди. Тана Доулнинг дўстларидан бирининг ўғли яхши кўрган қизга тегишли бўлади. Ўша бола доктор Керн лабораториясидан қочиб чиққан ёш аёлнинг танасини таниб қолади.

Доуэлнинг ўғли дўсти билан бирга Мари Лоранни озод этадилар. Доктор Керн ўзини ихтирочи, деб эълон қилишга ошиқади. Аммо Доуэлнинг қизи ва Мари Лоран профессорнинг бошини камералар олдига олиб келиб, ҳақиқатни фош этадилар. Профессор Доуэлнинг боши ҳаммасини айтиб бериб, ўлади. Шарманда бўлган доктор Керн эса ўз жонига қасд қилади.

Қаҳрамонлари

Кишилар

  • Керн – профессор, хоин жарроҳ
  • Мари Лоран – врач, Керннинг ёрдамчиси
  • Жон – қора танли хизматкор
  • Анжелика Гай – ҳалок бўлган қўшиқчи; унинг танасидан Керн ўз мақсадларида фойдаланади
  • Малла Марта – Брикенинг дугонаси
  • Жан – Мартининг турмуш ўртоғи
  • Мадам Лоран – Марининг онаси
  • Арман Ларе – рассом
  • Артур Доуэл – профессор Доуэлнинг ўғли
  • Шауб – австралиялик рассом, Ларенинг дўсти
  • Равино – жиноятчи врач, руҳий шифохона бошлиғи

Бошлар

  • Доуэл – профессор, олим жарроҳ
  • Тома Буш – ҳалок бўлган қурувчи; унинг бошини Керн тирилтиради
  • Брике – ҳалок бўлган бар қўшиқчиси; унинг бошини Керн тирилтиради

Ҳаволалар