Профессор Жеймс Мориарти (инглизча: Профессор Жамес Мориартй) — Артур Конан Дойл томонидан хаёлий яратилган бўлиб, кучли криминал ташкилот раҳбари ҳамда криминал оламида доҳий сифатида танилган шахс. Доктор Вацон Рейҳнбаҳ шаршарасидаги ҳодисадан сўнг Мориарти Шерлок Холмс ўзи билан бирга ҳалок қилди деб ўйлайди, аслида эса Холмс тирик қолади.

Профессор Жеймс Мориарти
инглизча: Жамес Мориарти
Portret
Ижодкор: Артур Конан Дойл
Биринчи тилга олиниши: Шерлок Холмснинг сўнгги иши
Жинси: эркак
Миллати: инглиз
Ирқи: Европоид
Вазифаси: жиноятчи

Шерлок Холмс бу шахсга бундай таъриф беради[1]:

О, унинг таржимаи ҳоли аломат! У яхши бир оиладан чиққан, тўла-тўкис маълумот олган, нодир-ноёб туғма бир математик истеъдодга эга. У йигирма бир ёшида Нютон биноми борасида рисола ёзиб, бу билан бутун Европага донг таратган. Шундан сўнг у вилоят шаҳарларимиздан биридаги университетда математика кафедрасига бошлиғ бўлиб олган, уни порлоқ келажак кутаётганлиги мутлақо равшан эди. Аммо унинг қонида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ваҳшиёна шафсацизлик иштиёқи бор. Унинг томиридан жиноятчи қони оқади. Бағоят ўткир сезиш туфайли бу шафқацизлиги янада хавфлироқ тус олган. У дарс берган университет шаҳарчасида унинг ҳақида машъум миш-мишлар тарқалган. Ниҳоят кафедрани ташлаб Лондонга кўчиб келишга мажбур бўлган, буерда ёш йигитларни офицерлик мансабини олиш учун имтиҳондан ўтишга тайёрлай бошлаган… Бу ҳаммага маълум бўлган фактлар, ҳозир эса сиз мен аниқлашга муваффақ бўлган нарсаларни эшитасиз.

Ўзингизга маълумки, Воцон, Лондондаги жиноятчилар оламини ҳеч ким менчалик яхши билмайди. Шундай қилиб, мен анча ватқлардан бери, кўпгина жиноятчиларнинг орқасида менга номаълум бўлган, қонунга хилоф равишда, бутунлай бошқа кимсалар панасида иш юритаётган қудратли ташкилотчи бир куч бор эканлигини била бошладим. Қаллоблик бўлмасин, талончилик ёки суиқасд бўлмасин, турли-туман ҳодисаларда ҳам шу кучнинг иштироки бор эканлигини бир неча марта сезганман, шунингдек, ҳали аниқланмаган, текшириш учун мен бевосита жалб этилмаган жиноятларда ҳам унинг изларини мантиқий йўл билан топганман. Бир неча йиллар мобайнида мен уни яшириб турган пардани ёриб кўришга уриниб келдим, мана ниҳоят фурсат етиб, калаванинг учини топдим, тугунни еча бошладим, ниҳоят калаванинг учи минг турли маккорона тугунлардан сўнг мени машҳур математик, собиқ профессор Мориарти билан тўқнаштирди. У — жиноят оламининг Наполеони, Вацон. У — бу шаҳарда юз берган ёвузликлардан тенг ярмининг ташкилотчиси, очилмаган жиноятларнинг деярли ҳаммасининг ташкилотчиси. У даҳо файласуф, у маҳзун фикрлай оладиган одам. Унинг ақли жуда ўткир. Ўргимчак худди ўз уясининг ўртасида ётгандек, у ҳаракациз ўтиради, аммо бу ўргимчак уясининг мингларча иплари бор, булардан ҳар бирининг қимирлаганини пайқаб олади. Ўзи камдан-кам ҳаракат қилади. Фақат режаларгина тузади. Аммо агентлари беҳисоб, улар жуда яхши уюштирилган. Бордию, кимдир бирор ҳужжатни ўгирлаши, уйни талаб кетиши, йўлда тўсиқ бо'либ турган одамни йўқ қилиб юбориши керак бўлиб қолса — бу нарсани профессорнинг диққатига ҳавола бўлса бас, жиноятга дарҳол хозирлик кўрилиб, кейин у амалга оширилади. Агент қўлга тушиб қолиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳамиша уни кафилга олишга ёки ҳимоячи таклиф этишга пул ҳам топила қолади. Аммо бу агентни ишга солган бош раҳбар ҳеч қачон қўлга тушмайди — у шубҳалардан ҳоли бўлади. Мен мантиқий йўл билан мавжуд эканлигини аниқлаганим ташкилот ана шундай, Вацон, мен уни топиб, тор-мор этишга бутун куч-ғайратимни бағишла- дим.

Аммо профессор айёрлик билан ниқобланган, ўзини шу қадар яхши ҳимоя қила оладики, суд ҳукмига етарли бўладиган далилларни тақдим этиш учун қилган бутун саъй-ҳаракатларим беҳуда кетмоқда. Менинг нималарга қодир эканлигимни яхши биласиз, азизим Вацон, ҳар қалай, уч ойдан кейин мен ниҳоят ўзимга муносиб рақиб билан учрашганимни эътироф этишга мажбур бўлдим. Унинг жиноятларидан дахшатга келган бўлсам, энди бунинг ўрнини унинг маҳоратига қойил қолиш эгаллади. Бироқ у барибир бир хато, кичкина, жуда кичкина бир хато қилиб қўйди, аммо шундай хатога ҳам йўл қўймаслиги керак эди, чунки мен уни узлуксиз таъқиб қилмоқда эдим. Ўз-ўзидан маълумки, унинг бу хатосидан фойдаланиб, бунга дастлабки марра сифатида амал қилиб Мориартининг атрофига тузоқ бошладим. Ҳозир у деярли тайёр бўлиб қолди. Уч кундан сўнг, яъни келар душанба, ҳаммаси тамом бўлади— профессор ўз шайкасининг бош аъзолари билан адолат судинииг қўлига тушади. Шундан кейин эса асримизнинг энг йирик жиноий жараёни бошланади.

Европадаги бетакрор ақл соҳиби лекин, бир вақтнинг ўзида дўзах кучларига ҳам бошчилик қиларди у.

— «Даҳшатлар водийси» қиссасидан

Ундан ташқари Холмс уни „Жиноят оламининг Наполеони“ деб атаган. Ушбу боғлиқлик ХИХ асрда Халқаро жиноятчи деб тан олинган Адам Ворт иши бўйича олиб борилган иш туфайли Скотланд Ярд инспекторларидан бири томонидан ушбу жиноятчига нисбатан мана шу иборани қўллаган ва Конан Дойлда Мориарти қиёфасини яратишга бўлган иштиёқ мана шу ҳодисадан сўнг пайдо бўлади.

Шерлок Холмс унинг бойлиги ва камтарона ҳаёти ҳақида:

…У бойлиги ҳажмини беркитишга уринади. Буни ҳеч бир одам билмаслиги керак. Ўйлашимча унинг йигирмадан ортиқ ҳисб рақамлари бор. Лекин асосий жамғармаси чет давлатда бўлиши керак, масалан Германияда ёки Франсиядами?...

— «Даҳшатлар водийси» қиссасидан

Манбалар