Progesteron
Прогестерон (лотинча: про — аввал ва гестатио — ҳомиладорлик) — урғочи умуртқали ҳайвонлар ва аёллар жинсий гормони. Кимёвий табиатига кўра, стероид, организмда холестериндан синтезланади. Асосан, тухумдоннинг сариқ танасида ҳосил бўлади. Ҳомиладорлик даврида аёл организмида, бўғозлик ва урчиш даврида урғочи ҳайвонларда моддалар алмашинувини ростлаб туради. Тиббиётда П. ва унинг синтетик маҳ-сулотлари сариқ тана функсияси бузилганда, жинсий аъзоларнинг бирорбир камчиликларида, бола ташлаш ҳолларида, фарзандсизликдабуюрилади. П. ва унинг табиий ҳамда синтетик аналоглари умумий ном билан прогестинлар ёки гестагенлар деб аталади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |