Projektor
Прожектор (лотинча: проэcтус — олдинга ирғитилган) — оптик тизимлар ёрдамида лампанинг ёруғлик оқимини маълум фазовий бурчак остида тўплаб йўналтирувчи ёритиш асбоби. Прожекторнинг оптик тизими сифатида кўзгу ва линзалар, ёруғлик манбаи сифатида ёйли лампа ва махсус чўғланма лампалар ишлатилади. Узоқни ва яқинни ёритадиган, сигнал берадиган ҳамда ёруғликни ёйиб сочадиган хиллари бор. Узоқни ёритадиган прожекторда параболик қайтаргичдан, яқинни ёритадиган прожекторда шиша ёки металл қайтаргичлардан, сигнал прожекторда ҳам параболик қайтаргичлардан фойдаланилади. Прожектор ҳарбий иш ва денгиз флотида, қурилишда, автомобиллар ва локомобилларда, темир йўл стяси, аэродромлар, қурилиш майдонлари, театр саҳнаси ва бошқаларни ёритишда, сигнализация ва бошқа мак,садларда ишлатилади. Электрон техника воситалари (масалан, кинескоп)да электрон прожектордан фойдаланилади. Булар электрон нурларни хреил қилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |