Прокат стани — металл қуймаларга босим билан ишлов бериш (прокатлаш) учун мўлжалланган агрегат (машиналар ва қурилмалар тизими). Асосий иш қисми айланиб турувчи валлар. Металл шу валлар орасидан ўтганда прокатла-нади (шакли ўзгаради). П.еда ишланадиган материални омбордан қиздириш печлари ва стан валикларига келтириш, бир жараёндан иккинчисига ўтказиш, прокатланган материални стандан олиш, маълум узунликдаги қисмларга бўлиш, маркалаш, ўраш, тайёр маҳсулотни омборга узатиш ва бошқа ёрдамчи ишлар ҳам бажарилади.

Прокат стани қачон ва қаерда пайдо бўлгани номаълум. Қалайни прокатлаш учун мўлжалланган Прокат станининг расми ва тафсилотини Леонардо да Винчи қолдирган (1495). Темирни саноатда прокатлаш тахминан ХВИИИ асрдан бошланган. Англия, Германия, АҚСҲ, Чехославакия ва Россияда турли Прокат стани бирин-кетин пайдо бўлган. Листларни узлуксиз иссиқлайин прокатлаш 1892-йилда Теплица (Чехословакия) да қўлланила бошланди. Биринчи узлуксиз кенг полосали стан 1923-йилда АҚШда қурилди, 1930-йилда АҚШда трубаларни совуқлайин прокатлаш ўзлаштирилди. 1940—60 йилларда СССРда янги технологик жараёнлар учун қўлланиладиган турли Прокат станилар яратилди. Маҳсулот турига ёки бажариладиган технологик жараёнга қараб Прокат стани тузилиши ҳар хил бўлади. Иш клетлари (Прокат станининг асосий агрегати) даги валлар сонига, бу клетларнинг жойлашишига ва прокатланадиган маҳсулот турига қараб Прокат стани турли хилларга бўлинади. Айланувчи валлар орасидаги металлни деформацияловчи ускуна асосий ускуна, ёрдамчи ишларни бажарадиган ускуна (қайчилар, арралар, тўғрилаш машиналари, ролганг ва бошқалар) ёрдамчи ускуна дейилади. Асосий уску-налар бир ёки бир неча асосий линиялардан иборат бўлади; уларнинг ҳар бирида уч хил қурилма жойлашади: иш клетлари (бир ёки бир неча) — прокатлаш валлари, станиналар, ўрнатиш механизмлари, ўтказиб юборгичлар, электр двигателлар ва ҳаракат узатиш қурилмалари.

Валларнинг иш клетларидаги вазиятига караб, горизонтал (икки валли-дуо, уч валли-трио, тўрт валли-кварто ва кўп валли) ҳамда универсал (валлари ҳам горизонтал, ҳам вертикал жойлаштирилган) Прокат станиларга бўлинади. Иш клетлари сонига қараб, Прокат стани бир клетли, икки клетли ва кўп клетлига бўлинади. Булар бир ёки бир нечта ли-ниялардан иборат бўлади.

Прокатланадиган маҳсулот турига қараб, қисиш ва заготовка станлари (блуминг, слябинг, сортли заготовка, труба тайёрлагичлар); сортли материал станлари (релс-балка, йирик, ўрта ва майда сортли полоса, сим тайёрлайдиган машиналар); лист станлари (0,25–50 мм гача калинликдаги листлар тайёрлайди); труба станлари (диа-метри 650 мм ва ундан катта чоксиз трубалар тайёрлайди); совуклайин прокатлаш станлари (лист, лента, зар қоғоз ва бошқа тайёрлайди); махсус станлар (ғилдирак, ҳалқа ва бандаж, шар, ўзгарувчан кесимли профиллар, тишли гилдираклар тайёрлайди) бўлади.

Йирик Прокат станини а вто м атлашт и-р и ш хом ашё материални омбордан олишдан то прокатни тайёр маҳсулотлар омборига келтиришгача, ундан ва-гонлрга юклашгача бўлган технологик жараёнларни бошқариш каби бир канча локал тизимлар мажмуидан иборат бўлади. Ҳар қайси локал тизимнинг ўзи технологик жараенлар ҳақида ахборотларни йигадиган ва узатадиган кўп ва турли хил асбоблар — датчиклардан иборат. Булар металл температураси, металлнинг валга босими, ишланаётган материал параметрлари ва бошқа ҳақида ахборот узатиб туради. Ана шу ахборотлар локал тизимларнипг дисоблаш машинасига келади. У кайта ишланиб, ушбу локал тизимга тегишли бўлган Прокат стани машина ва механизмларини бошқариш учун буйруқ берилади.

Тайёр маҳсулот сифатини текшириш ва унинг сиртига муҳофаза қатлами қоплаш жараёнларини автоматлаштириш катта самара беради. Ўзбекистонда Бекобод металлургия комбинатида йирик Прокат стани ишлаб турибди (яна қаранг Прокат ишлаб чиқариш).

Адабиёт

  • Мирбобоев В. А., Василев Г. П., Металлар технологияси, Т., 1971; Специалниэ прокатниэ стани, под ред. А.И. Селикова, М., 1971; Селикова А. И., Зюзин В. И., Современное развитие прокатних станов, М., 1972.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил