Прокофий Аверянович Стренаков (6-июн 1917-йил – 12-октябр 1961-йил) – 642-тўполон артиллерия полки бошқармаси взвод командири ва лейтенант. Совет Иттифоқи Қаҳрамони.

Прокофий Стренаков
Таваллуди 6-июн 1917-йил
Гомел вилояти, Беларус Республикаси
Вафоти 12-октябр 1961-йил
Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР

Биографияси

Прокофий Аверянович 1917-йил 6-июнда Беларус Республикасининг Гомел вилояти, Рогачевский тумани Гречухи қишлоғида таваллуд топган. Мактабда 7-синфни тамомлаган. Минскдаги ғишт заводида ҳамда Бобруйскдаги ёғоч заводида ишлаган.

Стенаков 1938-йилда Қизил армияга чақирилган. 1942-йилда кичик лейтенантлар курсини тамомлаган. 1942-йил июлдан бошлаб Улуғ Ватан урушида фронтида хизмат қилган. 1943-йилдан ВКП/КПСС аъзоси бўлган[1].

Лейтенант Стренаков 15-октябрда эски Лутава қишлоғи учун бўлган жангда душманнинг контр ҳужумини қайтаришда иштирок этиб, пиёдалар билан бирга душман мудофаасига киришга муваффақ бўлган. У шахсий қуроли ва гранаталар ёрдамида 10 дан ортиқ душманни йўқ қилди. 21-октябрда янги Лутава қишлоғи учун бўлган жангда пиёдаларнинг жанговар тартибида бўлиб, яраланган рота командирини алмаштирди ва жангчиларни ҳужумга олиб борди. Прокофий жангда бир нечта душман аскарларини шахсан йўқ қилган. У жангда яраланган, аммо эгаллаб олинган чегаралар мустаҳкамланмагунча жанг майдонини тарк этмаган[2].

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1943-йил 24-декабрдаги фармони билан „Днепрни кесиб ўтишда кўрсатган жасорати ва кўрсатган қаҳрамонлиги учун“ лейтенант Стренаков Прокофий Аверянович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони, Ленин ордени ва „Олтин юлдуз“ медали билан тақдирланган.

Урушдан кейин армияда хизмат қилишни давом эттирган. 1951-йилда Олий офицер артиллерия мактабини тамомлаган. 1958-йилдан маёр Стренаков захирага чиққан. Тошкент шаҳрида яшаган. „Тошкенткабел“ заводида ишлаган. 1961-йил 12-октябрда вафот этган.

Мукофотлари

Прокофий Стренаков СССР қуролли кучлари Президиумининг 1943-йил 29-декабрдаги фармони билан Ленин ордени, СССР олий кенгаши Президиумининг 1943-йил 29-декабрдаги фармони билан „Олтин юлдуз“ медали соҳиби бўлган[3]. Бундан ташқари икки марта Қизил байроқ ордени, Александр Невский ордени ҳамда икки марта Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган.

Хотираси

Гомел вилояти Жлобин туманидаги Ректа қишлоғидаги кўча, Гречухи қишлоғидаги мактаб қаҳрамон номи билан аталган.

Манбалар

  1. ↑ „СТРЕНАКОВ ПРОКОФИЙ АВЕРЬЯНОВИЧ“. Қаралди: 2023-йил 18-ноябр.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Знаменитые люди Гомельщины“. Қаралди: 2023-йил 18-ноябр.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Стренаков Прокофий Аверьянович“. ОБД «Подвиг Народа в Великой Отечественной войне 1941—1945 гг.». — орден Ленина.