Пролиферация (лот. пролес — авлод, наел ва фаcио — бажараман) — 1) одам ва ҳайвонларда янги ҳужайралар пайдо бўлиши ва кўпайиши натижасида тўқималарнинг ўсиб кетиши (қаранг Гиперплазия, Гипертрофия); 2) ўсимликларда — ўсишдан ва ривожланишдан тўхтаган бирорта органдан бошқа бир органнинг ривожланиши. Мас, барг чиқарган новдадаги гулдан янги гул ёки тўпгул ривожланиши (атиргул, ананас, кулупнай ва бошқаларда). Бу жараён пролификация деб ҳам аталади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил