Prometiy
| 61 | Прометий
|
Пм | |
| 4ф56с2 | |
Прометий (Прометиум), Пм — Менделеев даврий системасининг ИИИ гуру-ҳига мансуб радиоактив кимёвий элемент, лантаноидларга киради. Тартиб рақами 61, энг узоқ мавжуд бўлувчи изотопининг масса сони 145. Суюқланиш температураси 1080°, зичлиги 7,26 г/см³. 16 та изотопи маълум. Прометий табиий шаро-итда топилмаган, ядро реаксияларида олинади. Илк бор 1947-йилда америкалик олимлар Прометий Маринский ва Прометий Глен-денин бошқа элементларнинг радиоактив изотоплари аралашмасидан бир неча мг|47Рт изотопини ажратиб олганлар. Прометий афсонавий баҳодир Прометей номи билан аталган. Кимёвий хоссаларига кўра неодимга яқин. Бирикмаларида 3 валентли. Оксидлари бор. Атом бомбаси портлаганда ҳосил бўладиган л47Пм узоқ мавжуд бўлувчи (Т1/2=2,7 йил) радиоактив заҳарли модда. Прометийнинг оксиди Рт2О3, сариқ рангли хлориди ПмCИж, қизғиш рангли нитрати Пм(НО3)3, шунингдек, оксалати Рт2(С2О4)3-10Н2О соф ҳолда олинган. Эримайдиган гидроксиди Рт(ОН)3 оч-жигарранг желатинасимон қолдиқ. 247Рт — катта амалий аҳамиятга эга. Бу изотопнинг р - парчаланиши у - нурланиш (юқори дара-жада киришувчан) натижасида рўй бермайди. Шу сабабли 247Рт билан ишлаганда ҳимоя экрани зарур эмас. 247Рт люминофорлар тайёрлашда, давомли таъсир этувчи нур манбалари ҳосил қилишда қўлланади, радиоизотоп қалинлик ўлчагичларда ишлатилади. 247Пм асосида бир неча йил ишлайдиган митти атом батареялари ясаш мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |