Пропорсия (лот. пропортио — муносабат), мутаносиб — 1) математикада — а, б, c, д тўрт катталикнинг икки нисбати орасидаги тенглик: а:б=c:д. Бунда а, б, c, д — пропорсия ҳадлари; а ва д — четки, б ва c — ўрта ҳадлар дейилади. Пропорсиянинг асосий хоссаси: ўрта ҳадлари кўпайтмаси четки ҳадлар кўпайтмасига тенг бc=ад. Бу асосий хоссаси орқали пропорсиянинг тўғрилиги текширилади ва унинг бирор ҳадини бошқа ҳадлар орқали ифодалаш мумкин; каррали ва бутун сонли нисбатли пропорсиядан ташқари, иррационал нисбатларга келадиган мутаносиблаштириш системалари кенг тарқалган (масалан, олтин кесим); 2) санъат ва меъморликда — бадиий асар ёки бино (иншоот) элементларининг бир-бирига нисбатан уйғунлиги; 3) кенг маънода — қисмларнинг ўлчамларининг ўзаро нисбати, умуман, нарсалар ўртасидаги миқдорий муносабат[1].

Манбалар

  1. ↑ пропорсия тузишда, а-д га, б эса c га рўпара қилинади. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Пропорсия сўзини билдирувчи бир неча саҳифа топилди.
Ушбу саҳифага сизни олиб келган мақоладаги тегишли ишоратни бу ерга эмас, тўғри керакли мақолага йўналтиришингиз мумкин.

__ДИСАМБИГ__