Проскоряков бозулбанги (лотинча: Лагочилус проскоржаковии) — ялпиздошлар оиласи, лагочилус туркумига мансуб кўп йиллик, гулли ўсимлик тури. Ҳаётий шакли яримбута. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Жиззах ва Самарқанд вилоятлари Нурота тоғ тизмаси ҳудудида тарқалган[1].

Проскоряков бозулбанги
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Гулли ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Лагочилус
Оила: Ялпиздошлар
Бинар номи
Лагочилус проскоржаковии

Тавсифи

Баландлиги 25-30 см гача етадиган ко'п йиллик ўт ўсимлик. Ҳаётий шакли яримбута. Ўқ илдиз тизимига эга. Пояси шохланга, юза қисми сийрак, қисқа тук билан қопланган. Барглари кичик, кенг тухумсимон, пояда кетма кет жойлашган, барг банди узун, юза қисми туклар билан қопланган. Гуллари зигоморф, 4-6 тадан шохларнинг учидаги барг қўлтиқларида ярим ҳалқа ҳосил қилиб ўрнашган. Гулёнбаргчаларининг учи ўткир, учбурчак бигизсимон, ташқи томонга эгилган. Гулқўрғон бўлакчалари қисман қўшилган. Гулкосачабарглари 10-15 мм узунликда, шакли тор қўнғироқсимон, четлари тишчали, калта безли туклар билан қопланган. Гултожибарглари оқ рангда. Гуллари икки жинсли, уруғчибарги ва чангдони битта ўсимликда жойлашган.Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июн ойида гуллаб меваси июл август ойларида пишиб етилади. Уруғи орқали жинсий йўл билан ко'паяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда жуда кам тарқалган, якка якка ҳолатда учрайди. Жиззах ва Самарқанд вилоятлари Нурота тоғ тизмасида тарқалган. Тоғларнинг ўрта қисмидаги қуруқ, тош шағалли ёнбағирларда ўсади. Ма'лум бир тупроқ шароитига мослашганлиги сабабли табиатда кам учрайди. Нурота давлат қўриқхонаси ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Лагочилус проскоржаковии“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.