Просопагносиа (юнонча прóсōпон — „юз“ ва агнōсíа — „билмаган“ деган маънони англатади) юз қиёфасини идрок этишнинг когнитив бузилиш синдроми бўлиб, унда таниш юзларни, шу жумладан ўз юзини таниб олиш қобилияти (ўз-ўзини таниш лаёқати) бузилган бўлади, аммо бошқа визуал жараёнлар (масалан, обект дискриминацияси) ва интеллектуал фаолият (масалан, қарор қабул қилиш лаёқати) сақланиб қолади. Бу атама дастлаб миянинг ўткир шикастланишидан кейинги ҳолатни (орттирилган просопагнозия) ифодалаш учун қўлланган, аммо касалликнинг туғма ёки ўсиш жараёнида ривожланувчи шакли ҳам мавжуд бўлиб, унинг бундай турлари тарқалиши 2,5 % ни ташкил қилади[1]. Одатда миянинг фусиформ гирус[2] соҳаси просопагнозия синдромига алоқадор бўлади, чунки айнан шу соҳа юз қиёфаларига жавобан фаоллашади. Фусиформ гируснинг функсионаллиги кўпчилик одамларга мураккаб жонсиз нарсалардан кўра юз қиёфаларни батафсилроқ таниб олиш имконини беради. Просопагнозия синдроми бўлганлар юзларни таниб олишлари учун сезувчанлиги паст обектни таниш методидан фойдаланишлари мумкин. Ўнг ярим шарнинг фусиформ гируси чапга қараганда таниш юз қиёфаларини англаб олишда кўпроқ иштирок этади. Фусиформ гирус фақат инсон юзларини таниб олишда аҳамиятга эгами ёки юқори даражада ривожлантириладиган визуал стимуллар жараёнида ҳам иштирок этадими, бу ҳали аниқ эмас.

Орттирилган просопагнозия оксипито — темпорал лобнинг шикастланишидан келиб чиқади. Бу кўпинча катталарда учрайди. Орттирилган просопагнозия апперцептив ва ассоциатив просопагнозияга бўлинади. Туғма просопагнозияда шахс ҳеч қачон юзларни таниб олиш қобилиятини етарли даражада ривожлантиролмайди[3].

Даволаш учун бир қанча уринишлар амалга оширилган бўлса-да, ҳеч қандай терапия просопагнозиклар гуруҳида доимий даво натижасини кўрсатмади. Просопагнозиклар кўпинча қиёфаларни „бўлак-бўлак“ ёки „хусусиятлар бўйича“ таниш стратегияларидан фойдаланишни ўрганадилар. Бу кийим, юриш, соч ранги, терининг ранги, тана шакли ва овози каби иккиламчи белгиларни ўз ичига олиши мумкин. Юз хотирада муҳим идентификация қилувчи хусусият бўлиб хизмат қилганлиги сабабли, бундай касалликка чалинган одамлар учун шахслар ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш ва бошқалар билан нормал мулоқот қилиш қийин бўлиши мумкин. Просопагнозия, шунингдек, бошқа мия соҳалари билан боғлиқ бўлган бошқа касалликларга ҳам алоқадор бўлиши мумкин: чап ҳемианопсия (чап томондан кўриш қобилиятининг йўқолиши, ўнг оксипитал лобнинг шикастланиши билан боғлиқ), акроматопсия (рангни идрок этиш қобилиятидаги бузилишлар, темпоро-оксипитал бирикмадаги икки томонлама шикастланишлар билан боғлиқ) ва топографик дисориэнтация (атроф-муҳитни идрок қилиш ва таниб олиш қобилиятини йўқотиш, ўнг ярим шарнинг параҳипокампал гируснинг орқа қисмидаги ва тил гирусининг олд қисмидаги шикастланишлар билан боғлиқ)[4].

Просопагнозиянинг акси бу юзни таниб олишдаги кучли қобилиятидир. Бундай қобилиятга эга одамлар „супер танувчилар“ деб аталади[5].

Турлари

Апперcептиве (Апперсептив)

Апперцептив просопагнозия атамаси одатда юзни идрок этиш тизимидаги энг дастлабки жараёнлар билан орттирилган просопагнозия ҳолатларини тасвирлаш учун ишлатилган. Апперсептив просопагнозияда ўнг оксипитал темпорал минтақалар ҳал қилувчи рол ўйнайдиган мия соҳалари ҳисобланади[6]. Ушбу касалликка чалинган одамлар юз қиёфаларни идрок эта олмайдилар, уларга турли хил юзларнинг расмлари кўрсатилганда уларни „ўхшаш ва фарқли“ қиёфаларга ажратиб беролмайдилар. Бундай синдромга эга одамлар таниш ва нотаниш юзларни фарқлай олмайдилар. Бундан ташқари, просопагнозиянинг айрим суб-апперсептив турларида юз эмоцияларини англай олмаслик ҳолатлари ҳам кузатилади[7]. Бироқ, улар одамларни кийими, соч турмаги, тери ранги ёки овози каби юзга алоқадор бўлмаган элементларга қараб таний олишлари мумкин[8]. Апперсептив просопагнозия фусиформ гирусдаги маълум бузилишлар билан боғлиқ деб ишонилади[9]. Катта ёшдагилар билан ўтказилган юзга ўхшаш стимуллар (мушукларнинг юз қиёфаларини фарқлашини ўрганиш) бўйича янги юз детекторларини шакллантириш устидаги тажрибалар шуни кўрсатдики, бундай янги детекторлар фусиформда эмас, балки тил гирусида ҳосил бўлар экан[10].

Ассоциатив

Ассоциатив просопагнозия атамаси одатда орттирилган просопагнозиянинг идрок этиш жараёнлари сақланиб қолган, аммо юзни эрта идрок этиш жараёнлари ва одамларнинг хотирадаги семантик маълумотлари ўртасидаги алоқалар бузилганлигини тасвирлаш учун ишлатилади. Ўнг олдинги темпорал минтақалар ҳам ассоциатив просопагнозияда муҳим рол ўйнаши мумкин[6]. Касалликнинг ушбу шаклига эга бўлганлар одамларнинг юзлари фотосуратлари бир хил ёки бошқача эканлигини аниқлашлари ҳамда ёш ва жинсни юз орқали фарқлай олишлари мумкин (бу улар юз қиёфаларига оид маълумотларини тушунишлари мумкинлигини кўрсатади), лекин кейинчалик айнан ўша одамларни таний олмайдилар, уларнинг исми, касби ёки охирги марта қачон учрашганлиги каби маълумотларни айта олишмайди[6]. Ассоциатив просопагнозия, параҳипокампал гируснинг фаолияти бузилганлиги билан боғлиқ деб ҳисобланади[11].

Ривожланувчи

Ривожланувчи просопагнозия (Девелопментал Просопагносиа / ДП), шунингдек, конгенитал просопагнозия (CП) деб ҳам аталиб, бу просопагнозиянинг умрбод давом этадиган, эрта болалик даврида намоён бўладиган ва орттирилган мия шикастланиши билан боғлиқ бўлмаган туридир. Ривожланувчи просопагнозия ҳаётнинг илк даврида бошланган бўлса-да, кўп одамлар ҳаётининг охиригача ўзларида ДП синдроми борлигини англамайдилар. Бир қатор тадқиқотлар ЭЭГ ўлчовлари ва фМРИ асосида ДП сндромида функционал нуқсонлар бўлишини аниқлади. Касалликнинг пайдо бўлишига ирсий омил сабаб бўлиши тахмин қилинмоқда. „Ирсий просопагнозия“ атамаси ҳам киритилган бўлиб, агар оиланинг бир нечта аъзоларида ДП кузатилса, бу ҳолатнинг мумкин бўлган генетик ҳиссасига урғу берилади. Ушбу эҳтимолий генетик омилни текшириш учун тасодифий танланган 689 талабалар билан сўровнома ўтказди, унда миқдорий жиҳатдан ўн еттита ривожланувчи просопагнозия ҳолатлари аниқланди. ДП кузатилган қатнашчиларнинг 14 таси билан оила аъзоларида ҳам касаллик аломатлари бор-йўқлигини аниқлаш учун суҳбат ўтказилди. Уларнинг ҳар бирида камида бир нафар оила аъзосида ушбу синдром аломатлари борлиги маълум бўлди[12].

2005-йилда Инго Кеннеркнечт бошчилигидаги тадқиқот просопагнозиянинг тавсия этилган туғма бузилиш шакли мавжудлигини аниқлади. Ушбу тадқиқот туғма просопагнозия кўпинча оилаларда тез-тез учрайдиган когнитив касаллик эканлигини эпидемиологик далиллар билан таъминлайди. Тадқиқот давомида шаклланган изчил таҳлиллар, шунингдек, ирсий просопагнозия (ҲПА) нинг сегрегация шакли аутосомал доминант ўтишга тўлиқ мос келишини кўрсатади. Ўтишнинг бу усули ҲПА нима учун маълум оилалар орасида кенг тарқалганлигини тушунишга ёрдам беради (Кеннеркнечт ва бошқ. 2006)[13].

Сабаб

Просопагнозия пастки оксипитал соҳаларнинг турли қисмларида (оксипитал юз соҳаси), фусиформ гирус (фусиформ юз майдони) ва олд темпорал кортекснинг турли қисмларидаги шикастланишлар туфайли юзага келиши мумкин[6]. Позитрон эмиссия томографияси (ПЕТ) ва фМРИ сканерлари просопагнозияси бўлмаган одамларда бу соҳалар юз стимулларига жавобан фаол эканлигини кўрсатди[4]. Пастки оксипитал соҳалар асосан юзни идрок этишнинг дастлабки босқичларида иштирок этади ва олдинги темпорал тузилмалар таниш одамнинг юзи, овози ва исми ҳақидаги аниқ маълумотларни бирлаштиради[6].

Орттирилган просопагнозия бир нечта неврологик зарар етказувчи сабаблар натижасида ривожланиши мумкин. Просопагнозия постериор мия артерияси инфаркти (ПCАИ) ва темпоро-оксипитал соҳанинг инферо-медиал қисмида қон кетиши сабабли ҳам юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатлар икки томонлама ёки бир томонлама бўлиши мумкин, аммо бир томонлама бўлса ҳам, деярли ҳар доим ўнг ярим шар қисмида юзага келади[4]. Сўнгги тадқиқотлар шуни тасдиқладики, ўнг ярим шарнинг юқорида айтиб ўтилган темпоро-оксипитал соҳаларга зарар етиши просопагнозияни келтириб чиқариш учун етарли бўлади. Просопагнозия билан оғриган беморларнинг МРИ текшируви ўнг ярим шарда изоляция қилинган жароҳатлар борлигини, фМРИ сканерлаш эса чап ярим шарнинг нормал ишлашини кўрсатди[4]. Бир томонлама чап темпоро-оксипитал шикастланишлар обект агнозиясига олиб келади. Чап ярим шарнинг шикастланиши натижасида юзни таниб олиш лаёқатининг бу тарздаги бузилишлари визуал модалликдан шахсга хос семантик маълумотни олишга хизмат қилувчи миянинг қидириш жараёнларини блоклайдиган семантик нуқсон билан боғлиқлиги тахмин қилинган[6].

Бошқа камроқ тарқалган этиологияларга углерод оксиди билан заҳарланиш, темпорал лобектомия, энсефалит, неоплазма, ўнг темпорал лоб атрофияси, шикастланиш, Паркинсон касаллиги ва Алцгеймер касаллиги киради[4].

Диагностика

Просопагнозияни аниқ ташхислаши мумкин бўлган бир нечта нейропсикологик мезонлар мавжуд. Кўп ишлатиладиган тестлардан бири машҳур қиёфа тестлари бўлиб, унда одамлардан таниқли шахсларнинг юзларини таниб олишлари сўралади. Бироқ, бу тестни стандартлаштириш қийин. Бентон Фаcиал Реcогнитион Тест (БФРТ) нейропсихологлар томонидан юзни таниб олиш кўникмаларини баҳолаш учун қўлланиладиган яна бир тестдир. Шахсларга олтита юз тасвири ва битта алоҳида сурат кўрсатилади ва улардан қайси қиёфа шу суратдаги юзга ўхшаш эканлиги сўралади..Суратларда сочлар ва кийимлар кўрсатилмайди, чунки просопагнозия билан оғриган кўплаб одамлар юзларни таниб олиш учун соч ва кийим белгиларидан фойдаланадилар. Синов давомида эркак ва аёл юзларидан фойдаланилади. Дастлабки олтита сурат учун фақат битта мос юз сурати берилади. Кейин эса, уларнинг сони 3 тага етказилади, аммо суратлардаги қиёфа позалари турлича бўлади. Дучаине ва Накаяма томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида аввалдан просопагнозияга чалингани аниқ бўлган 11 иштирокчи учун ҳам ўртача мезон нормал диапазонда эканлигини кўрсатганда, БФРТ нинг ишончлилиги ҳақида шубҳалар пайдо бўлди[14]. Бунинг сабабларидан бири тестни ишлаб чиқиш усули бўлиши мумкин. Ривожланувчи просопагнозияси бўлган одамлар кўпинча қисмли стратегиялардан фойдаланадилар, бу тест муайян юзни унга мос келадиган бошқа юз қиёфалар билан солиштиришга ёрдам беради. Синов қийинлашган сари, жойлашув ва ёруғлик туфайли юзнинг кўпроқ жиҳатлари хиралашиб бораверади, натижада синовдан ўтаётган одам белгиланган юз қиёфасига мос юзни топиш учун индивидуал элементларни қидира бошлайди[7].

Синов апперсептив просопагнозия билан оғриган беморларга ташхис қўйиш учун фойдали бўлиши мумкин, чунки бу солиштирма тест бўлиб, бу орқали шахс юзларни фарқлай оладими йўқми, аниқлаб олиш мумкин. Ассоциатив просопагнозия билан оғриган беморларга ташхис қўйиш учун бу синов мос келмайди, чунки бундай беморлар юзларни қиёслаш орқали айнан ўша пайтда фарқлаб олишлари мумкин.

Тҳе Cамбридге Фаcе Меморй Тест (CФМТ) Дучаине ва Накаяма томонидан просопагнозия билан оғриган одамларга яхшироқ ташхис қўйиш учун ишлаб чиқилган синов тури ҳисобланади. Ушбу тестда дастлаб одамларга олтита тасвир тақдим этилади. Улардан учтаси асосий юз қиёфасига мос, қолган учтаси эса, чалғитувчи тасвирлар бўлади. Дучаине ва Накаяма CФМТ просопагнозияли беморларни ташхислашда олдинги тестларга қараганда аниқроқ ва самаралироқ эканлигини исботлаб берди. Улар иккита тестни таққослаб синаб кўришди. Натижада, беморларнинг 75 фоизидаги касаллик CФМТ тести орқали аниқ ташхисланган бўлса, БФРТ тести атиги 25 фоиз касаллик ҳолатларини аниқлай олган. Бироқ, бу тестда ҳам БФРТ каби, беморлардан нотаниш юзларга мос юзларни топиш сўралади. Бу тест ҳам ҳозирда кенг қўлланилмайди, уни ишончли деб ҳисоблаш учун ҳали яна қўшимча синовлар ўтказилиши керак[14].

20 элементли Просопагнозия индекси (ПИ20)[15][16][17] просопагнозия билан касалланган шахсларга ташхис қўйишга ёрдам берадиган компютер тестлари билан бир қаторда ишлатилиши мумкин бўлган муқобил сўровнома ҳисобланади. Сўровномадаги юзни идрок этиш қобилиятининг обектив ўлчовлари, шу жумладан машҳур қиёфани таниш тестлари ва Cамбридге Фаcе Меморй Тест ёрдамида тасдиқланган. Умумий аҳоли сонининг 1,5 % дан камроғи ПИ20 да 65 дан юқори ва CФМТ да 65 % дан кам бўлган мезонни кўрсатади[17].

Даволаш

Умумий қабул қилинган даволаш усуллари мавжуд эмас[18].

Прогноз

Инсултдан кейин одамларнинг юзларини таниб олишда қийналаётган одам, одатда, аввалги лаёқатини тиклашда муаммоларга дуч келади[18]. Орттирилган просопагнозия баъзан ўз-ўзидан йўқолиб кетиши ҳам мумкин[18].

Болаларда

Ривожланувчи просопагнозияга чалинган болалар касалликни тушуниши ва уни енгиши қийин бўлиши мумкин. Кузатувларга кўра, ривожланувчи просопагнозияси бўлган кўплаб ўсмирлар узоқ вақт давомида ўзларида бундай нуқсон борлигини ва бошқа одамлар инсонларни юз қиёфаларига қараб фарқлай олишларини пайқай олишмаган[19].

Болалардаги просопагнозия эътибордан четда қолиши мумкин; улар юзларни таний олмагани учун жуда уятчан бўлиб қолишлари ёки ўзларини бошқалардан олиб қочишга одатланиб қолишлари мумкин. Синфдошларини юз қиёфасидан таний олмасликлари сабабли дўстлашишда ҳам қийинчиликка учрашади. Улар кўпинча жуда аниқ, ажралиб турадиган хусусиятларга эга бўлган болалар билан дўстлашадилар. 

Просопагнозияси бўлган болалар, шунингдек, телекўрсатувлар ва филмларнинг сюжетларини кузатишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин, чунки улар турли қаҳрамонларни таниб олишда муаммоларга дуч келишади. Улар оддий, аммо аниқ белгиларга эга бўлган, доим бир хил кийимда юрадиган қаҳрамонлар кўрсатилган ўта ранг-баранг мултфилмларни кўпроқ томоша қилишади. Просопагнозияси бор болалар ҳатто оила аъзоларини бир-биридан ажратиш ёки одамларни контекстдан ташқари таниб олишда қийналадилар (масалан, озиқ-овқат дўконида ўқитувчисини кўрса, танимай ўтиб кетиши мумкин)[20]. Баъзилар гуруҳ фотосуратларида ҳам ўзларини таниб олишда қийналадилар. 

Бундан ташқари, просопагнозия билан оғриган болалар мактабда ўзини ноқулай ҳис қилиши эҳтимоли ҳам бор, чунки кўплаб мактаб ходимлари просопагнозия ҳақида тушунчага эга эмас[21]. Болалар юзларининг маълумотлар базаси ва болаларнинг юзини идрок этиш тестлари ишлаб чиқилганига ҳали кўп бўлмади, аммо бу манбалар ёрдамида мактаб ходимлари болада просопагнозия бор-йўқлигини аниқлашлари мумкин бўлади[22][23].

Таниқли одамлар

Қуйида просопагнозия билан касалланган жамоат арбоблари ва бошқа таниқли одамларнинг рўйхати келтирилган.

  • Роберт Гасcойне-Cеcил, Салисбурйнинг 3-маркизи[24]
  • Маргарет Керрй (1929), америкалик актриса, Тинкер Белл модели[25]
  • Оливер Саcкс (1933—2015), Британиялик невролог олим[26]
  • Жане Гоодалл (1934), Инглиз приматологи[27]
  • Алан Алда (1936), америкалик актёр
  • Карл Крусзелниcки (1948), Австралиялик олим[28]
  • Чуcк Cлосе (1940—2021), америкалик рассом[29]
  • Дунcан Баннатйне (1949), шотландиялик тадбиркор[30]
  • Стеве Wозниак (1950), америкалик комютер муҳандиси ва Аппле Инc асосчиларидан бири[31]
  • Жоҳн Ҳиcкенлоопер (1952), АҚШ сенатори ва Говернор оф Cолорадо расмийси[32]
  • Жим Wоодринг (952), америкалик карикатурист[33]
  • Степҳен Фрй (1957), Инглиз актёри[34][35]
  • Марй Анн Сиэгҳарт (1961), Инглиз журналисти ва радио бошловчиси
  • Брад Питт (1963), америкалик актёр ва продюссер[36][37][38]
  • Даве Чалк (1963), Канадалик тадбиркор
  • Маркос Моулицас (борн 1971), америкалик блогер, ДаилйКос.cом асосчиларидан бири[39]
  • Паул Фоот (борн 1973), Инглиз қизиқчиси[40]
  • Швеция маликаси Виcториа (1977)[41][42]
  • Сара Бенинcаса (1980) америкалик қизиқчи ва муаллиф

Ҳаволалар

  1. ↑ „Неурал анд генетиc фоундатионс оф фаcе реcогнитион анд просопагносиа“. Ж Неуропсйчол. 2-жилд, № 1. 2008. 79–97-бет. дои:10.1348/174866407Х231001. ПМИД 19334306.
  2. ↑ „Фаcе блинднесс нот жуст скин деэп“. CНН. Қаралди: 19-ноябр 2015-йил.
  3. ↑ „Cонгенитал просопагносиа: фаcе-блинд фром биртҳ“. Трендс Cогн. Сcи. (Регул. Эд.). 9-жилд, № 4. 2005-йил апрел. 180–7-бет. дои:10.1016/ж.тиcс.2005.02.011. ПМИД 15808500. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Маер, Эугене. Просопагносиа, 1 Оливиэр Годефрой: , Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 2007 — 315–334-бет. ДОИ:10.1017/CБО9780511544880.017. ИСБН 978-0521842617. ОCЛC 468190971. Қаралди: 2012-йил 19-декабр (2013-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган). 
  5. ↑ Баррй, Элен. „Фром Моунтаин оф CCТВ Фоотаге, Пай Дирт: 2 Руссианс Аре Намед ин Спй Поисонинг“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (5-сентабр 2018-йил). Қаралди: 6-сентабр 2018-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 „Дифферентиал cонтрибутион оф ригҳт анд лефт темпоро-оccипитал анд антериор темпорал лесионс то фаcе реcогнитион дисордерс“. Фронт Ҳум Неуросcи. 5-жилд. 2011. 55-бет. дои:10.3389/фнҳум.2011.00055. ПМC 3108284. ПМИД 21687793.
  7. ↑ 7,0 7,1 Биотти, Федериcа; Cоок, Ричард (2016). „Импаиред перcептион оф фаcиал эмотион ин девелопментал просопагносиа“ (ПДФ). Cортех. 81-жилд. 126–136-бет. дои:10.1016/ж.cортех.2016.04.008. ПМИД 27208814.
  8. ↑ Бартон, Жасон Ж.С.; Черкасова, Мария в.; Пресс, Даниэл З.; Интрилигатор, Жамес М.; О'Cоннор, Маргарет (2004). „Перcептион фунcтионс ин Просопагносиа“. Перcептион. 33-жилд, № 8. 939–956-бет. дои:10.1068/п5243. ПМИД 15521693.
  9. ↑ „Тҳе фусиформ фаcе ареа: а модуле ин ҳуман эхтрастриате cортех спеcиализед фор фаcе перcептион“. Ж. Неуросcи. 17-жилд, № 11. 1-июн 1997-йил. 4302–4311-бет. дои:10.1523/ЖНЕУРОСCИ.17-11-04302.1997. ПМC 6573547. ПМИД 9151747.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  10. ↑ Козловский, Станислав; Попова, Алла; Ширенова, Сопҳиэ; Киселников, Андрей; Черноризов, Алехандер; Данилова, Нина (2016-йил октабр). „Форматион оф Фаcе-Селеcтиве Детеcторс: ЭРП- Анд Диполе-Соурcе Лоcализатион Студй“. Интернатионал Жоурнал оф Псйчопҳйсиологй. 108-жилд. 68-бет. дои:10.1016/ж.ижпсйчо.2016.07.223. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  11. ↑ Козловский, С.А.; Вартанов, А.В.; Ширенова, С.Д.; Неклюдова, А.К. (2017). „Браин мечанисмс оф тҳе Тип-оф-тҳе-Тонгуэ стате:Ан элеcтроэнcепҳалограпҳй-басед соурcе лоcализатион студй“. Псйчологй ин Руссиа: Стате оф тҳе Арт. 10-жилд, № 3. 218–230-бет. дои:10.11621/пир.2017.0315. ИССН 2074-6857.
  12. ↑ „Ҳередитарй Просопагносиа: Тҳе Фирст Cасе Сериэс“ (ПДФ). Cортех. 43-жилд, № 6. 2007. 734–749-бет. дои:10.1016/С0010-9452(08)70502-1. ПМИД 17710825.
  13. ↑ Кеннеркнечт, И.; Груэтер, Т.; Wеллинг, Б.; Wентзек, С.; Ҳорст, Ж. Р.; Эдwардс, С.; Груэтер, М. (2006-йил август). „Фирст репорт оф преваленcе оф нон-сйндромиc ҳередитарй просопагносиа (ҲПА)“ (ПДФ). Америcан Жоурнал оф Медиcал Генетиcс. 140А-жилд, № 15. 1617–1622-бет. дои:10.1002/ажмг.а.31343. ПМИД 16817175. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  14. ↑ 14,0 14,1 „Тҳе Cамбридге Фаcе Меморй Тест: ресулц фор неурологиcаллй интаcт индивидуалс анд ан инвестигатион оф иц валидитй усинг инвертед фаcе стимули анд просопагносиc партиcипанц“. Неуропсйчологиа. 44-жилд, № 4. 2006. 576–585-бет. дои:10.1016/ж.неуропсйчологиа.2005.07.001. ПМИД 16169565.
  15. ↑ Шаҳ, Пунит; Гауле, Анне; Соwден, Сопҳиэ; Бирд, Геоффрей; Cоок, Ричард (24-июн 2015-йил). „Тҳе 20-итем просопагносиа индех (ПИ20): а селф-репорт инструмент фор идентифйинг девелопментал просопагносиа“. Роял Соcиэтй Опен Сcиэнcе. 2-жилд, № 6. 140343-бет. Бибcоде:2015РСОС....240343С. дои:10.1098/рсос.140343. ПМC 4632531. ПМИД 26543567.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  16. ↑ Шаҳ, Пунит; Соwден, Сопҳиэ; Гауле, Анне; Cатмур, Cаролине; Бирд, Геоффрей (1-ноябр 2015-йил). „Тҳе 20 итем просопагносиа индех (ПИ20): релатионшип wитҳ тҳе Гласгоw фаcе-матчинг тест“. Роял Соcиэтй Опен Сcиэнcе (инглизча). 2-жилд, № 11. 150305-бет. Бибcоде:2015РСОС....250305С. дои:10.1098/рсос.150305. ИССН 2054-5703. ПМC 4680610. ПМИД 26715995.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  17. ↑ 17,0 17,1 Грай, Катиэ; Бирд, Геоффрей; Cоок, Ричард (1-март 2017-йил). „Робуст ассоcиатионс бетwеэн тҳе 20-итем просопагносиа индех анд тҳе Cамбридге Фаcе Меморй Тест ин тҳе генерал популатион“. Роял Соcиэтй Опен Сcиэнcе. 4-жилд, № 3. 160923-бет. Бибcоде:2017РСОС....460923Г. дои:10.1098/рсос.160923. ПМC 5383837. ПМИД 28405380.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  18. ↑ 18,0 18,1 18,2 ДеГутис, Жосепҳ М.; Чиу, Чристопҳер; Гроссо, Маллорй Э.; Cоҳан, Сараҳ (5-август 2014-йил). „Фаcе проcессинг импровеменц ин просопагносиа: суccессес анд фаилурес овер тҳе ласт 50 еарс“. Фронтиэрс ин Ҳуман Неуросcиэнcе. 8-жилд. 561-бет. дои:10.3389/фнҳум.2014.00561. ИССН 1662-5161. ПМC 4122168. ПМИД 25140137.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  19. ↑ Нанcй Л. Миндиcк. Ундерстандинг Фаcиал Реcогнитион Диффиcултиэс ин Чилдрен: Просопагносиа Манагемент Стратегиэс фор Паренц анд Профессионалс (ЖКП Эссентиалс). Жессиcа Кингслей Пуб, 2010. ИСБН 978-1-84905-802-5. ОCЛC 610833680. 
  20. ↑ „Траининг оф фамилиар фаcе реcогнитион анд висуал сcан патҳс фор фаcес ин а чилд wитҳ cонгенитал просопагносиа“. Cогн Неуропсйчол. 25-жилд, № 5. 2008-йил июл. 704–729-бет. дои:10.1080/02643290802299350. ПМИД 18720102. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  21. ↑ Wилсон, C. Эллиэ; Палермо, Ромина; Счмалзл, Лаура; Броcк, Жон (2010-йил феврал). „Спеcифиcитй оф импаиред фаcиал идентитй реcогнитион ин чилдрен wитҳ суспеcтед девелопментал просопагносиа“. Cогнитиве Неуропсйчологй. 27-жилд, № 1. 30–45-бет. дои:10.1080/02643294.2010.490207. ПМИД 20623389. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  22. ↑ Далрймпле, Кирстен А.; Гомез, Жессе; Дучаине, Брад (14-ноябр 2013-йил). „Тҳе Дартмоутҳ Датабасе оф Чилдрен'с Фаcес: Аcқуиситион анд Валидатион оф а Неw Фаcе Стимулус Сет“. ПЛОС ОНЕ. 8-жилд, № 11. э79131-бет. Бибcоде:2013ПЛоСО...879131Д. дои:10.1371/жоурнал.поне.0079131. ПМC 3828408. ПМИД 24244434.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  23. ↑ Cройдон, Абигаил; Пимпертон, Ҳаннаҳ; Эwинг, Лоуисе; Дучаине, Брад C.; Пеллиcано, Элизабетҳ (1-сентабр 2014-йил). „Тҳе Cамбридге Фаcе Меморй Тест фор Чилдрен (CФМТ-C): А неw тоол фор меасуринг фаcе реcогнитион скиллс ин чилдҳоод“. Неуропсйчологиа. 62-жилд. 60–67-бет. дои:10.1016/ж.неуропсйчологиа.2014.07.008. ПМИД 25054837.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  24. ↑ Грüтер, Тҳомас (2007). „Просопагносиа ин биограпҳиэс анд аутобиограпҳиэс“ (ПДФ). Перcептион. 36-жилд, № 2. 299–301-бет. дои:10.1068/п5716. ПМИД 17402670. Қаралди: 24 Фебруарй 2020.
  25. ↑ Рембулат, Винcе. „ТҲЕ 'РЕАЛ' ТИНКЕР БЕЛЛ“. Мантеcа Буллетин (2-июл 2019-йил). Қаралди: 29-апрел 2020-йил.
  26. ↑ Катз, Неил. „Просопагносиа: Оливер Саcкс' Баттле wитҳ "Фаcе Блинднесс"“. CБС Неwс (26-август 2010-йил). Қаралди: 3-феврал 2010-йил.
  27. ↑ „Пҳотос: Тҳе фаcес оф тҳосе wҳо дон'т реcогнизе фаcес“. CНН (23-май 2013-йил).
  28. ↑ „Др Карл он wҳат ит'с лике то ливе wитҳ фаcе блинднесс“. абc.нет.ау. АБC (2018-йил 31-январ). Қаралди: 12-ноябр 2018-йил.
  29. ↑ „Мосаиc Арт НОW: Просопагносиа: Портраитист Чуcк Cлосе“. мосаиcартноw.cом. 2017-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-август 2017-йил.
  30. ↑ Тобин, Луcй. „Ресеарчерс эхплоре проблемс оф 'фаcе блинднесс'“. Тҳе Гуардиан (20-июн 2011-йил). Қаралди: 23-июл 2012-йил.
  31. ↑ Келион. „Стеве Wозниак: Шоcкед анд амазед бй Стеве Жобс мовиэ“. ББC (9-сентабр 2015-йил). Қаралди: 9-сентабр 2015-йил.
  32. ↑ „Жоҳн Ҳиcкенлоопер дидн'т меан то форгет wҳо ёу аре: Ҳоw фаcе блинднесс ҳас аффеcтед ҳис политиcал cареэр“. CНН (26-июн 2019-йил).
  33. ↑ „Жим Wоодринг“.
  34. ↑ Сиэгҳарт. „Wҳо Аре Ёу Агаин?“. ББC Радио 4 (1-июл 2016-йил).
  35. ↑ Ҳепwортҳ, Давид. „Wҳо аре ёу агаин? Wҳат ит'с лике то невер ремембер а фаcе“. Тҳе Гуардиан (25-июн 2016-йил). Қаралди: 1-июл 2016-йил.
  36. ↑ Блум. „Wҳат Ис Просопагносиа, а Cондитион Тҳат Cаусес 'Фаcе Блинднесс'“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (6-июл 2022-йил). Қаралди: 8-июл 2022-йил.
  37. ↑ Жунод. „Брад Питт: А Лифе Со Ларге“. Эсқуире (20-май 2013-йил). Қаралди: 8-июл 2022-йил.
  38. ↑ Члоэ Мелас. „Брад Питт сайс ҳе суфферс фром фаcиал блинднесс“. CНН (7-июл 2022-йил). Қаралди: 8-июл 2022-йил.
  39. ↑ „Пҳотос: Тҳе фаcес оф тҳосе wҳо дон'т реcогнизе фаcес“. CНН (23-май 2013-йил).
  40. ↑ Паул Фоот. „Паул Фоот Видео Лог – Интеллеcтуал Ригоур“ (11-декабр 2015-йил). 2022-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-август 2016-йил.
  41. ↑ „Принcесс Виcториа'с фаcе cонфессион“. 2020-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-ноябр.
  42. ↑ „Тҳе Арт оф Ливинг Магазине – Арт, Cултуре анд Wеалтҳ Манагемент“. Тҳе Арт оф Ливинг Магазине. 2017-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-апрел 2017-йил.