Prostata bezi adenomasi
Простата бези аденомаси —ёши улғайган эркакларда простата безининг касалланиб, ўсмасимон (хавфсиз) катталашуви. Простата бези аденомаси секин ривожланади, дастлабки белгиси тез-тез ва айниқса, тунда заҳартанг қилиши хос. Сийдик ингичкаланиб тушади ва узоққа бормайди. Бемор гўё оёғи орасига сийгандек бўлади. Вақт ўтиши билан бу ҳолат кучаяди: сийдик томчилаб келади, баъзан тўлиқ тутилиб қолиши ҳам мумкин. Касаллик жуда ўтиб кетган ҳолларда сийдик ихтиёрсиз томаверади, бироқ беморнинг қовуғи бўшамаганга ўхшаб туради. Бу белгилар билан бир қаторда буйракда ҳам турли ўзгаришлар юзага келади. Буйрак косачалари ва жоми кенгаяди, буйрак яллиғланади (пиелонефрит) тош пайдо бўлиши ҳам мумкин (сийдик тоши касаллиги). Простата бези аденомасида улғайиб кетишининг олдини олиш учун касалликнинг биринчи белгилариданоқ врачга кўриниб, унинг тавсияларига (гигиеник режим, парҳез ва бошқалар) амал қилиш лозим. Айниқса, оёқларни совқотишдан эҳтиёт қилиш керак. Сийдик қистаганда дарҳол қовуқни бўшатиш лозим. Простата бези аденомаси операция йўли билан даволанади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |