Protagor Abderalik
Протагор (Протагорас) Абдералик (милоддан аввалги тахминан 480—410) — юнон файласуфи, софистларнинг машҳур вакили. Асарлари бизгача етиб келмаган. У талабаларга фалсафа, нотиқлик ва баҳс санъатидан сабоқ берган. Протагор фалсафасининг асосий қоидаси "инсон барча мавжуд бўлган ва мавжуд бўлмаган нарсаларнинг мезонидир" деган тезисда ўз ифодасини топган. Унинг фикрича, барча нарса нисбийдир. Протагор ўзини "софистлар ва одамларнинг устози" деб атаган. У худоларнинг мавжудлигини ҳам, мавжуд эмаслигини ҳам билиб бўлмай-ди, деб ҳисоблаган. Протагор "Худолар ҳақида" китоби учун дахрийликда айбланган, асари ёқиб юборилган, ўзи Афинадан бадарға қилинган. Жанубий Италиядан Си-силияга кетаётиб, Мессина бўғозида сувга чўкиб ҳалок бўлган. Платон унга бағишлаб "Протагор" асарини ёзган[1].
| Протагор Абдералик |
|---|
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Протагор Абдералик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (П-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |