Proteasoma

Протеасома - ко'п оқсиллардан иборат бо'лган керакмас ва дефектли оқсилларни протеолизида (пептид бог'ларнинг узилиш реаксияси) қатнашадиган комплекс. Протеасомалар ҳамма эукариотлар, архейлар ва бир хилги бактериалар ҳужайраларида учрайдилар. Эукариотлар ҳужайраларида протеасомалар ядро ва ситоплазмада жойлашади. Ҳужайрадаги оқсилларнинг 80-90%нинг протеолизи протеасома иштирокида бо'лид отади.
Протеасома оқсилни протеолизлаши учун керакмас ва дефектли оқсилларга убиквитин деб номланадиган кичик оқсил бирикиб, улар протеолизга тайёр деб белгиланиб қойишлари керак. Убиквитиннинг оқсилга бирикиши махсус фермент - убиквитинлигаза томонидан та'минлаб берилади.
Протеасомада бо'либ о'тадиган оқсил протеолизи ҳужайра ҳаётида катта аҳамиятга эга. 2004-йили протеасома ва убиквитин ишторокида бо'либ о'тадиган оқсил протеолизини кашф этганлари учун Аарон Ченаховер, Аврам Грешко ва Ирвин Роуз Кимё фанидан Нобел мукофотига сазовор бо'лишди.
Манбалар
- Альбертс Б. и др. Молекулярная биология клетки в 3 томах. Т1. 2015
Ҳаволалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |