Proteidlar
Протеидлар (юн. протос — биринчи), оддий оқсил — протеин ва оқсил бўлмаган компонентлардан ибо-рат мураккаб оқсиллар. Кўпинча прос-тетик гуруҳ деб аталади. Оқсил бўлмаган компонентларнинг табиатига кўра, П. қуйидаги гуруҳга: гликопротеидлар, липопротеидлар, нуклеопротеидлар, металлопротеидлар, фосфопротеидлар, хромопротеидларга бўлинади. Организмнинг ҳаёт фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Кўпинча ферментлар, оқсиллар, тўқималар, ҳужайралар, қон зардоби, сут, тухум, вирусларнинг анчагина қисми, кўпгина гормонлар ва бошқа П.га мансуб (яна қаранг Оқсиллар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |