Proteinoterapiya
Протеинотерапия (юн. протос -биринчи ва терапия) — иммунотерапия тури. Даво мақсадида тери остига, мускул орасига ёки венага оқсилли моддалар (мас, сут, зардоб ва бошқалар) юбориш. П. кўпинча сурункали инфексион ва инфексион аллергик касалликларда, яра касаллигида, трофик яра ва ҳоказода қўлланади. П.да қон (қаранг Гемотерапия), казеин эритмаси ва бошқа оқсилли моддалар юборилади. П.да бемор крнидаги лейкоцитлар кўпайиб, қоннинг ферментатив фаоллиги ортади, орга-низмнинг умумий қуввати кучаяди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |