Proteksionizm
Протексионизм (лотинча: протеcтио -паналаш, хрмийлик) – давлатнинг ички бозорни чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш ва товар ишлаб чикарувчиларнинг ташқи бозорга чиқишини рағбатлантиришга қаратилган иқтисодий сиёсати. Европада капиталнинг дастлабки жамғарилиши даври (ХВИ-ХВИИИ асрлар)да пайдо бўлди ва юзага келаётган саноатни ривожлантиришга ёрдам кўрсатди. Ўша даврда Протексионизм импорт саноат маҳсулотлари учун юқори бож ва ўз саноат маҳсулотлари учун экспорт мукофотлари белгилашда яққол кўринади. Айни пайтда танқис хом ашё импорти учун божлар бекор қилинган ҳолда, шундай муҳим хом ашё ва маҳсулотлар учун экспорт божлари жорий қилинган. Дастлабки босқичда Протексионизм мамлакатларни индустриялаштиришга хизмат қилган ва ижобий рол ўйнаган. И ва ИИ жаҳон уруши йилларида ва, айниқса, 1929—33-йиллардаги жаҳон иқтисодий танглиги даврида Протексионизм сиёсати кучайди. Урушдан кейинги йилларда иқтисодиётнинг байналминаллашуви шароитларида ривожланган мамлакатларда ўта Протексионизмдан воз кечиш ва ташқи савдони эркинлаштиришга ўтиш юз берди, лекин жаҳон иқтисодиётида Протексионизм ҳамон давлат томонидан тартибга солишнинг таъсирчан қуроли бўлиб қолмоқда. Жаҳонда иқтисодий интеграциянинг бориши жамоавий Протексионизмни пайдо этди (Европа Иттифоқи, ОПЕК ва бошқалар). Ривожланган мамлакатларда ўз фермерларини кўллаб-қувватлаш ва ички озиқ-овқат бозорини ҳимоя қилишга қаратилган аграр Протексионизм кенг қўлланади. Жаҳон савдо ташкилоти Протексионизм тадбирларини бир қадар чеклашга қаратилган сиёсат олиб боради. Бу ташкилотга аъзо мамлакатлар божхона божи миқдорини импорт қилинадиган товарлар қийматининг 10% дан оширмаслик тартибига риоя қилишлари керак. Жаҳон хўжалигида глобаллашув жараёнлари миллий бозорларнинг жаҳон бозорига интеграциялашувига олиб келмоқда. Миллий бозорларнинг эркинлаштирилиши миллий иқтисодиётнинг юксалишини таъминлайди ва Протексионизм сиёсатининг аҳамиятини пасайтиради. Ўзбекистонда ҳам ташқи савдони давлат томонидан тартибга солишда Протексионизм сиёсати қўлланади. Бу сиёсат асосида импорт ўрнини босувчи ва экспорт боп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, экспорт тўловларини камайтириш, ички бозорни сифатли товар билан таъминлаш, ташқи савдони мамлакат иқтисодиёти манфаатларига тўла бўйсундириш стратегияси туради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |