Протекторат (лотинча: протеcтор – ҳомий) – давлатлараро муносабатларнинг бир шакли бўлиб, унда бир давлат бошқа давлатнинг (биринчи навбатда, ҳарбий) ҳимояси остида бўлади.

Тавсиф

Кучли давлатнинг заифлар билан тузган шартномасига асосланган протекторат ва мустамлакачилик ҳамда зулмнинг бир шакли. Ҳимоя қилинувчи давлат протекторат деб ҳам аталади. Протекторатни амалга оширувчи давлат протектор деб аталади. Бунда ҳомийлик остидаги давлат суверенитети қисман протекторга топширилади: ҳомийлик остидаги давлат ташқи сиёсий ишларда деярли суверен эмас, ички ишларда эса сезиларли суверенитетга эга (хусусан, бошқарув шакли ва маҳаллий даражадаги миллий ҳукумат сақланиб қолади). Протекторат мижоз давлатнинг бир тури бўлиб, вассал ва қўғирчоқ давлат билан умумий хусусиятларга эга, аммо биринчисидан ҳомийлик қилувчи давлатнинг кучли назорати, иккинчисидан эса расмий мақомга эгалиги билан фарқ қилади.

Биринчи жаҳон урушидан кейин протекторатнинг алоҳида тури – Миллатлар лигаси мандати остидаги ҳудуд ташкил этилган. Протекторат давлатдан фарқли ўлароқ, мандат берилган давлат Миллатлар Лигаси олдидаги мажбурият билан чекланган эди; мандат остидаги ҳудудларнинг бир қисми амалда ички ишларда суверенитетга эга бўлмаган ва тўлиқ мандат олган давлат томонидан бошқарилган. Булар: Сурия, Ливан, Фаластин, Трансиордания, Ироқ, Того, Камерун, Жануби-Ғарбий Африка, Руанда-Урунди, Танганика, Маршалл ороллари, Ғарбий Самоа, Науру.

Ҳозирги вақтда протекторатнинг ўзига хос аналоги уюшган давлат ҳисобланади.

Яна қаранг

Ҳаволалар