Proteylar
Протейлар (Протеидаэ) — думли амфибиялар оиласи. Узунлиги 16—40 см. Гавдаси чўзиқ, думи узун, эшкаксимон, сузгич бурмалари бор. Оёклари кучсиз ривожланган, олдинги оёқларида 3 тадан, кейингисида 2 тадан бармоғи бор. Ташқи жабралари 3 жуфт. П. учун неотения хос, метаморфоз хусусиятини йўқотган. 2 уруғи, 2 тури (бошқа маълумотларда 5 тури) Ғарбий Европа, Шимолий Америкада тарқалган. Европа П. ғор сувларида учрайди; кўзи редук-сияга учраган, териси пигменцизлашган, оч қизғиш; тирик туғади. Америка П.ининг 4 кенжа тури маълум. Ички уруғланади. Бир нечта тухум қўяди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |