Protezlash
Протезлаш — тиббий-техник фан; гавданинг майибмажрух. бўлган аъзолари ёки қисмлари шакли ва функсияларини тиклашга қаратилган тиббийтехник тадбирлар системаси. П. тиббиёт билан техника ўртасидаги фан бўлиб, ортопедия, травматология ва тиклаш жаррохлиги билан боғлиқ. П.га хос маълумотлар жуда қадимдан маълум, П.да, асосан, протез ва протез-ортопедик буюмлар, аппаратлар, поябзаллар ва бошқа махсус мосламалардан фойдаланилади. Эшитиш аппаратлари ҳам П.нинг бир тури ҳисобланади. Шунингдек, П.да бемор ва майиб кишиларнинг ҳаракатланиши учун махсус воситалар; ҳасса, қўлтиқ таёқ, аравача ва ҳоказо қўлланади. Ўзбекистонда П. — қўл-оёклари ва бошқа аъзоларининг анатомик нуқсони бўлганларни моддий таъминлаш турларидан бири; майибларга махсус мосламалар, одатда, бепул ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот ҳисобидан берилади. П. ортопедия ва травматология илмий тадқиқот институтлари ҳамда протез заводларида амалга оширилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |