Protistologiya
Протистология (юн. протистос — энг биринчи ва ... логия) — биологиянинг бир ҳужайрали организмлар — протистларни ўрганадиган бўлими. "Протистлар" терминини 1866-йилда немис олими Э. Геккел киритган ва кўп ҳужайрали ўсимликлар ва ҳайвонлар билан бир каторда бактериялар, энг содда ҳайвонлар, бир ҳужайрали сув-ўтлар ва тубан замбуруғларни ўз ичига олган Протистлар дунёсини таклиф этган. Ҳозир айрим олимлар Протистлар дунёсига фақат эукариот организмлар: энг содда ҳайвонлар, айрим сувў-тлар ва замбуруғларни киритишади. Бошқа бир гуруҳ олимлар Протистлар дунёсига ядроли барча сувўтлар ва тубан замбуруғларни ҳам киритишни таклиф этишади. "Процитлар" термини баъзан протозоология синоними сифатида ҳам қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |