Протон (қадимги юнонча: πρῶτος — протос — биринчи), р — мусбат электр заряди у=1,602191710~" Кл га эга барқарор элементар зарра. Тинч ҳолатдаги массаси тр = 1,672610~27 кг га, спини 1/2 га ва магнит моменти ср=2,792782 сяд га (сяд — ядро магнето-ни) тенг. Протон кучли, электромагнит, куч-сиз ва гравитацион ўзаро таъсир жа-раёнларида қатнашади ва у барионлар синфига киради; Ферми —Дирак статистикасига бўйсунади. У водороднинг энг енгил изотопи — протийнинг ядроси ҳисобланади. Барча модда атомларининг асосий массасини протонлар ташкил қилади.

Протон барча кимёвий элементлар атомининг ядроси таркибига киради. Ядродаги Протонлар сони кимёвий элементнинг атом рақамини, яъни Д. И. Менделеев даврий системасицагс ўрнини билдиради. Чунончи, водород атоми ядроси 1 та Протондан ташкил топган. Протон — бирламчи космик нурларнинг асосий қисми. Зарядланган зарралар тезлаткичларида олинган Протон дасталари ядро физикаси ва элементар зарралар фи-зикасида асосий тажриба қуроли ҳисобланади. Радиоактивация таҳлилида, шунингдек, радиоактив изотопларни олишда Протондан фойдаланилади.

Табиатда Протонга антизарра ҳисобланувчи антипротон ҳам мавжуд. Антипротоннинг ҳамма зарядларининг ишораси Протон зарядларига тескари бўлади.

Протон ҳақидаги тасаввур 1910-йилларда барча ядролар водород атоми ядросидан тузилади, деган гипотеза тарзида юзага келди. 1919—20 йилларда Э. Резерфорд бошқа элементлардан а-зарралар уриб чиқарган водород ядроларини тажрибада кузатди ва у 20-йилларда фанга „Протон“ терминини киритди. Элементлар тартиб ракамларининг атом массаларидан кичиклиги ҳақидаги масала.нейтроннинг топилиши билан 1932-йилда узил-кесил ҳал қилинди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил


 к • м • т 
Элементар заррачалар
Фермионлар: Кварклар: Юқори · қуйи · Ғалати · Маҳлиё · Ост · Уст | Лептонлар: Электрон · Муон · Тау · Нейтринолар
Бозонлар: Калибрли бозонлар: Фотон · W ва З бозонлари · Глуон
Ҳали кузатилмаган заррачалар: Ҳиггс бозони | Гравитон | Бошқа гипотетик заррачалар