Характерли белгилари

Протозоа вакиллари
Энтодиниум[1]

Содда ҳайвонлар ниҳоятда майда, микроскоп ёрдамида аранг кўринадиган бир ҳужайрали бўлиб, ҳозирги вақтда уламинг 30000 дан ортиқ тури маълум. Уламинг кўпчилиги денгиз ва чучук сувларда ҳамда тупроқда эркин яшайди.Содда ҳайвонлар типи тўртта мустақил синфга ажратилган. Улар орасида паразит турлари ҳам кенг тарқалган. Паразит турларининг сони бир неча мингдан иборат бўлиб, улар одам ва ҳайвонларда оғир касалликлами келтириб чиқаради. Шунинг учун содда ҳайвонларни ҳар томонлама ўрганиш зоологлардан ташқари,тиббиёт ва ветеринария мутахассисларининг ҳам асосий обекти бўлиб ҳисобланади. Паразит содда ҳайвонлар морфоанатомик тузилишлари, ривожланиш сикли, шунингдек, хилма-хил организмларда яшашга мослашганлиги билан ҳам бир-биридан тубдан фарқланади. Демак, бу паразит содда ҳайвонларнинг эволуцион тараққиёти жараёнида турли геологик даврларда пайдо бўлганлигини билдиради.

Тузилиши

Содда ҳайвонларнинг танаси протоплазма ва ядродан ташкил топган битта ҳужайрадан иборат. Шунинг учун улар кўпинча бир ҳужайрали ҳайвонлар деб аталади. Айнан шу битта ҳужайра кўп ҳужайрали ҳайвонлар организмига хос бўлган барча функсиялами бажаради. Кўпгина содда ҳайвонларнинг танаси ташқи томондан юпқа эластик қобиқ — пелликула билан қопланган. Протоплазма тиниқ ва бир хил тузилишли эктоплазма ҳамда ярим қуюқ донали эндоплазмадан иборат. Ҳаёт фаолиятининг асосий қисми эндоплазмада кечади. Чунки эндоплазмада Голжи аппарати, эндоплазматик тур, митохондрия, рибосома, лизосома ва шунга ўхшаш муҳим органоидлар жойлашган. Бундан ташқари, эндоплазмада овқат ҳазм қилувчи ва қисқарувчи вакуолалар ҳамда шунга ўхшаш органеллалар бор. Содда ҳайвонлар бир, икки ва кўп ядроли бўлади. Ядро уламинг ҳаёт фаолияти жараёнларини бошқаради ва кўпайишда ҳамда ирсий хоссалами наслдан наслга ўтказишда муҳим рол ўйнайди. Содда ҳайвонлар псевдоподиялари (сохта оёқлар), хивчинлари ва киприкчалари ёрдамида ҳаракат қилади. Кўпайиши жинссиз ва жинсий йўл билан содир бўлади.

Тарқалиши

Энтамоэба ҳистолйтиcа нинг систа босқичи

Эркин яшовчи протозоа кенг тарқалган бо'либ, ко'пинча чучук, шо'р ва шо'р сувларда, шунингдек, тупроқ ва мох каби бошқа нам муҳитда ко'п. Ба'зи турлар иссиқ булоқлар [1] ва гипершо'р ко'ллар ва лагуналар каби экстремал муҳитда о'сади.[2] Барча протозоа нам яшаш муҳитини талаб қилади; аммо ба'зилари қуруқ муҳитда узоқ вақт давомида систалар ҳосил қилиб, шароит яхшиланмагунча яшсаб қолиш имконини беради.


Класссификацияси

Содда ҳайвонлар (протозоа)ни 4 синфга бўлинади:

  1. Хивчинлилар — Ҳагеллата;
  2. Саркодалилар — Сарcодина;
  3. Инфузориялар —Инфусориа;
  4. Споралилар — Спорозоа

Манбалар

  1. ↑ д383-2 : УСДА АРС
  2. ↑ Пост, Ф. Ж.; Бороwитзка, Л. Ж.; Бороwитзка, М. А.; Маcкай, Б.; Моултон, Т. (1983-09-01). „Тҳе протозоа оф а Wестерн Аустралиан ҳйперсалине лагоон“. Ҳйдробиологиа (инглизча). 105-жилд, № 1. 95–113-бет. дои:10.1007/БФ00025180. ИССН 0018-8158.

Адабиётлар

П.Р. АЛИМХОДЖАЕВА — биология фанлари доктори, ТТА «Тиббий биология ва гистология» кафедраси профессори. М.Р. МАМАДИЕВ — биология фанлари доктори, АДТИ «Тиббий биология ва гистология» кафедраси профессори. К.К. АМАНОВ — биология фанлари номзоди, ТошДСИнинг Андижон филиали «Морфология ва тиббий биологик фанлар» кафедраси мудири, доцент. Н.Д. ДАВЛАТОВ — биология фанлари номзоди, АДТИ «Тиббий биология ва гистология» кафедраси доценти. Т.С. САЙДУЛЛАЕВ — биология фанлари номзоди, АДТИ «Тиббий биология ва гистология» кафедраси доценти. К.Т. М ЎМИНОВА — АДТИ «Тиббий биология ва гистология» кафедраси ассистенти. Д.Д. ЙУНУСОВА — АДТИ «Тиббий биология ва гистология» кафедраси ассистенти. "ТИББИЙОТ ПАРАЗИТОЛОГИЙАСИДАН АТЛАС" Тошкент — «ИЛМ ЗИЙО» — 2015 5 ИСБН 978-9943-16-277-8