Процессуал ҳуқуқ (ЎзРда) -ҳуқуқ тизими нормаларининг бир кисми; судда ишларини юритиш жараёнида, шунингдек, суриштирув ва дастлабки терговда иштирокчилар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг ФПК, ХПК, ЖПК ва МЖКда назарда тутилган ҳуқуклари. Процессуал ҳуқуқ Ўзбекистон Республи-касининг Конституциясида белгиланган шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни зарурациз ва асоссиз чекланмаслигига хизмат қилади. Процессуал ҳуқуқлар демократик ҳарактерда бўлиб, даъво ва низолар-ни, хуқуқбузарлик, шу жумладан, жиноят ишларини тез ва тўғри текшириш, уларни асосли, қонуний ва одилона ҳал қилишни кафолатлайди. Процессуал ҳуқуқ юридик шахсларга ҳам ўз манфаатларини ҳимоялаш воситаси сифатида берилади.

Жиноят ишлари бўйича гумон остидаги шахс ва айбланувчига тегишли Процессуал ҳуқуқларнинг энг муҳими ҳимояланиш ва ҳимоячининг ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқидир. Кенг маънода Процессуал ҳуқуқ фуқаролик, хўжалик, маъмурий ва жиноят ишларини ҳал этиш тартибидан иборат.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил