Процессуал муддатлар (ЎзРда) — ЖПК да кўрсатилган процессуал ҳаракатларни бажариш муддатлари. Процессуал муддатлар процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган. Мас, жиноят содир этишда гумон қилинган шахс узоғи билан 72 соат ушланиб туриши, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш мудсати ўта мураккаб ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг рухсати билан 1 йилгача узай-тирилиши, суд ҳукми устидан шикоят 10 кун ичида берилиши мумкин (ЖПК 226, 245, 500моддалар). Процессуал муддатлар соат, сутка ва ойлар билан ҳисобланади, уларнинг ўтиши оқибатлари, узайтириш ва тиклаш тартиблари ЖПК 39-бобида баён этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил