Провизор (лот. провисор — тайёрловчи) — олий фармацевтика маълумотига эга дорихона ходими. П. фаолияти дори моддаларни излаш, тайёрлаш, текшириш, сақлаш, бериш, стандартлаш, шунингдек, уларга бўлган эҳти-ёжни аниклашдан иборат. Улар дорилар таъсири, қўлланиш тартиби, организмга мое келиш-келмаслиги, бир дори ўрнини иккинчиси билан алмаштириш мумкинлиги ҳақида кўрсатмалар беради. Ўзбекистонда П.лар Тошкент фармацевтика институтида тайёрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил