Проексия (лотинча: прожеcтус — олдинга ирғитилган) — бирор нарсанинг текислик (қоғоз)га туширилган тасвири. Масалан, фазодаги А нуқтани П’ текислигига проексиялаш учун проексия маркази С орқали П’ текислик билан Л нуқтада ке-сишгунча СА тўғри чизиғи ўтказилади. Аъ нуқта А нинг проексияси дейилади. Бирор Ғ шаклнинг проексияси унинг барча нуқталарини проексиялаб топилади. Проексия марказидан ўтмайдиган тўғри чизиқ кўринишида проексияланади. Ҳосил қилинган проексия марказий ёки конус проексия дейилади.

Проексия маркази фазонинг чексиз узоқликдаги нуқтаси £°= да бўлса, барча про-ексияловчи тўғри чизиқлар параллел бўлади ва проексия параллел ёки силиндрик проексия дейилади. Чизмачилиқда параллел проексиялашнинг хусусий тури қўлланади. Бунда проексиялаш текислиги проексиялаш йўналишига перпендикуляр жойлашади. Бундай проексия тўғри бурчакли ёки ортогонал проексия дейилади. Марказий ва параллел проексиялар чизма геометрияда кенг қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил