Prujina

Пружина (русча: Пружина) — қисилганда ҳосил бўладиган эластик куч ҳисобига механик энергия ҳосил қиладиган ва турткиларни юмшатадиган детал. Таъсир қилувчи куч турига қараб, эгилувчан (Пружина ўқига перпендикуляр кучларни қабул қилувчи, буралувчи, чўзилувчи, сиқилувчи ва бошқалар), пластинкасимон, спиралсимон, винцимон, тарелкасимон, ҳалқасимон ва бошқа хилларга бўли-нади. Пружина ўрамининг кесим юзи шаклига қараб, дойра, квадрат, тўғри тўртбурчак, бир неча симлар ўралган хиллари бор. Пружина, асосан, таркибига углерод ва марганец, кремний, хром қўшилган пўлат, пластмасса, латун, бронза ва бошқа материаллардан тайёрланади. Пружина соат механизмларида, темир йўл буферлари, тиркаш қурилмалари, амортизатор ва техниканинг бошқа соҳаларида қўлланади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |