Пруссия (олмонча: Преуßэн , прусча: Прūсижа, лотинча: Боруссиа) — давлат, сўнгра Германиядаги ер (федератив маъмурий бирлик; 1945-йилгача). Пруссиянинг асосий тарихий ўзаги — Бранденбург 1618-йил Пруссия герсоглиги (Тевтон ордени томонидан 1525-йил босиб олинган прус ерларининг бир кисмида вужудга келган) билан бирлашган. Бранденбург Пруссия давлати 1701-йил Пруссия қироллигига айланган (пойтахти — Берлин шаҳри). Пруссиянинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида юнкерлар раҳбарлик ролини ўйнаганлар. Гогенсол-лернлар сулоласидан чиққан Пруссия қироллари (Фридрих ИИ ва бошқалар) ХВИИИ аср — ХИХ асрнинг 1ярмида давлат ҳудудини сезиларли даражада кенгайтирган. 1871-йил прус юнкерлари Бисмарк бошчилигида "темир ва кон" билан Германияни прус-милитаристик асосда бирлаштирилишини якунлашган; Пруссия қироли айни вақтда Германия императори бўлган. Германиядаги 1918-йил ноябр инқилоби нати-жасида Пруссиядаги монархия барҳам топган. Пруссия Германия ерларидан бирига айланган. Иккинчи жаҳон урушида фашистик Германия тормор келтирилгач, Пруссия ҳудуди айрим ерларга тақсимланган (1945); 1947-йил Германиядаги Контрол кенгаш Пруссия давлатини милитаризм ва реаксия нинг бешиги сифатида йўқ килинганлиги ҳақида қонун қабул қилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил