Прустит (франсуз кимёгари Ж. Л. Пруст номидан), оч қизил кумуш рудаси — минерал, кимёвий таркиби Аг3АсС3. Тригонал сингонияли. Донадор агрегатлар, кристаллар ва яхлит массалар ҳолида учрайди. Ранги оч қизил, олмосдек ялтироқ. Каттиклиги 2—2,5; зичлиги 5570–5670 кг/м³. Мўрт, электр ўтказмайди. Асосан, қўрғошинрухкумуш рудали гидротермал конларда ҳосил бўлади. Россия (Олтой, Узоқ Шарқ), Қозоғистон, Ўрта Осиё, Германия, Канада, Боливия ва бошқа жойларда учрайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил