Псаммофитлар (лот. псаммос — қум ва ...фит) — учма қумларда ўсадиган чўл ўсимликлари. Шамол қумни учирганида илдизининг очилиб қолмаслиги, қум кўмиб қўймаслиги ва қумда кўмилиб қолган уруғининг кўкариб чиқиши учун турли мосланишлар ҳосил қилган. Дарахтлар ва буталар, қумда кўмилиб қолган поясидан кучли ривожланган илдизлар (саксовул, қандим); қумдан чиқиб қолган илдизлардаги қўшимча куртаклардан новдалар ҳосил қилиш (қум акацияси ва бошқалар) хусусиятига эга. Ўцимон П. қалин қум қатламидан ўсиб чиқа оладиган ипсимон узун, тез ўсадиган илдизпоя ҳосил қилади (илоқ). Кўпчилик П. — эфемерлар. Кўп йиллик П.нинг барглари майда, редуксияга учраган ёки барглари бўлмайди, пояси орқали фотосинтез ва транспирация қилади (саксовул). П.нинг мевасида турли хил ўсимталар ва туклари бўлиши туфайли шамолда яхши учганидан қумда кўмилиб қолиб кетмайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил