Psefitlar
Псефитлар (юн. псепҳос — майда тош, шағал тош) — йирик бўлакли сементлашган чўкинди жинслар. Туб жинсларнинг механик парчаланиши ва парчаланган маҳсулотларнинг дарё води йлари ва сув ҳавзалари соҳилларида тўпланишидан ҳосил бўлади. Бўлаклар ўлчами 1 мм дан катта. Келиб чиқиши бўйича чўкинди, вулканоген-чўкинди, вулканоген ва тектоник турларга бўли-нади. Бўлакларнинг ўлчами ва думалоқланиш даражаси бўйича ҳарсангтош, ғўлатош ва шағалларга ажратилади. Сементлашган турлари псефитолит (конгломерат, брекчия, гравелит)лар дейилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |