Псевдоаневризма (сохта аневризма) – томир деворининг шикастланиши натижасида артерия ёки юрак ташқарисида ҳосил бўладиган маҳаллий гематомадир[1]. Шикастланиш артериал деворнинг барча учта қатламидан ўтиб, аневризманинг пайдо бўлишига олиб келади, аневризманинг ташқи томонида эса қон ивиши маҳсулотларидан ҳосил бўлган янги, заиф „девор“ ҳосил бўлади[1]. Шунинг учун псевдоаневризмада томир деворининг ҳеч бир қатлами мавжуд бўлмайди[1].

Псевдоаневризма
Юрак камералари ЭхоКГ тасвирида чап қоринчада аневризма
Мутахассислик Кардиология
Сабаблари Артериал травмалар
Ташхис усуллари УТТ
Даволаш Стент қо'йиш, ултратовуш текшируви остида тромбин инексияси, жарроҳлик

Айнан бу белги орқали псевдоаневризма девори томир деворининг барча учта қатламини ўз ичига оладиган ҳақиқий аневризмадан ҳамда артериянинг энг ички қатлами (туниcа интима)да шикастланиш натижасида ички ва ўрта қатлам ўртасида ажралиш ҳосил бўладиган диссексион аневризмадан фарқ қилади.

Қон томир билан боғланган псевдоаневризма пулсацияланувчи бўлиши мумкин. Псевдоаневризма кўп ҳолларда ҳақиқий аневризма ёки диссексион аневризма билан адаштирилиши мумкин.

Псевдоаневризманинг энг кенг тарқалган кўриниши эндоваскуляр муолажадан кейин ҳосил бўладиган сон артерияси псевдоаневризмасидир[1] ва бу ҳолат 8% гача бўлган қон томир ичида ўтказиладиган муолажаларнинг асорати бўлиши мумкин. Кичик псевдоаневризмалар ўз-ўзидан сўрилиш қобилиятига эга, бошқалари эса жарроҳлик аралашувини талаб қилади.

Псевдоаневризма, шунингдек, ишемия ёки травма туфайли миокарднинг шикастланишидан кейин юрак камерасида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Чап қоринча псевдоаневризмаси юрак хуружининг ўлимга олиб келадиган потенсиал асорати ҳисобланади.

Белгилари

Псевдоаневризмалар одатда оғриқли, юмшоқ, пулсацияланувчи масса шаклида намоён бўлади. Устида жойлашган тери баъзан эритематоз (қизил) бўлади. Улар баъзан абссесс билан адаштирилиши мумкин. Анамнезда бемор катетеризация ёки жароҳат тарихи ҳақида гапириши ва пулсацияланувчи масса аста-секин кенгайиб бораётганини таъкидлаши мумкин.

Диагностикаси

Агар беморда артериал жароҳат бўлган бўлса, псевдоаневризма ташхиси тахмин қилиниши керак. Артериал травмаларга катетеризацияни артериялар орқали амалга ошириш (масалан умумий сон артерияси), тўмтоқ жароҳатлар (оёқ-қўл учларида) ёки пенетрацион жароҳат (яъни, ўқ ёки портлаш жароҳати) киради. Ташхисни дуплекс ултратовуш ёрдамида тасдиқлаш керак, дуплекс ултратовуш псевдоаневризмага борувчи артериал қон оқимини аниқлайди. КТ ангиограммаси ёки оддий ангиограмма ҳам псевдоаневризмани ташхислаши мумкин.

Ҳар қандай муолажани амалга оширишдан олдин ташхисни тасдиқлаш муҳимдир. Псевдоаневризма бўлган беморни абссесга шубҳа қилиб кесиш ва дренажлаш кенг қон кетишига олиб келиши мумкин.

Даволаш

Псевдоаневризмаларни даволашнинг кўплаб усуллари мавжуд. Илгари жарроҳлик псевдоаневризмани даволаш учун олтин стандарт бўлган бўлса-да, бугунги кунда бир нечта камроқ инвазив даволаш усуллари кенгроқ қўлланади.

Стент қўйиш

Псевдоаневризма артерия деворидаги тешик орқали артерия билан алоқа қилганлиги сабабли, артериядан „ажратиш“ ёки артериядан аневризмага қон оқимининг олдини олиш учун бу тешик бўйлаб эндоваскуляр равишда ёпиқ стент жойлаштирилиши мумкин. Стент металлдан иборат бўлиб, тефлон ёки бошқа стерил матога ўхшаш материал билан қопланган бўлади. Стент доимий равишда қўйилган жойида қолади ва псевдоаневризма доимий артериал қон оқимисиз қолади ва кейин тромбозга учрайди. Ушбу усулнинг афзалликлари шундаки, у очиқ операциясиз юқори муваффақиятга эришади. Бу усулнинг асоратлари орасида стентнинг қон томирга миграцияси, қоннинг псевдоаневризмага доимий оқишда давом этиши, стентнинг синиши ва стент ёки артериядаги стент қўйиш жойининг инфексияси киради[2][3]. Бундан ташқари даволаш усуллари ултратовуш зонд орқали аневризмани қисиш[4], ултратовуш текшируви остида тромбин инексияси, жарроҳлик бойлами қўйишни ўз ичига олади[5][6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ривера, Пҳилип А.; Даттило, Жефферй Б. (2022), „Псеудоанеурйсм“, СтатПеарлс, Треасуре Исланд (ФЛ): СтатПеарлс Публишинг, ПМИД 31194401, қаралди: 2022-04-14
  2. ↑ Коувелос, Г. Н.; Папас, Н. К.; Арнаоутоглоу, Э. М.; Пападопоулос, Г. С.; Мацаг Ас, М. И. (2011). "Эндовасcулар репаир оф профунда феморал артерй фалсе анеурйсмс усинг cоверед стенц". Васcулар 19 (1): 51–4. дои:10.1258/васc.2010.cр0224. ПМИД 21489928. 
  3. ↑ Амато, Алехандре Cампос Мораэс; Каҳлберг, Андреа; Бертоглио, Луcа; Мелиссано, Германо; Чиэса, Роберто (2008). "Эндовасcулар треатмент оф а трипле параанастомотиc анеурйсм афтер аортобиилиаc реcонструcтион". Жорнал Васcулар Брасилеиро 7 (3): 278. дои:10.1590/С1677-54492008000300016. 
  4. ↑ Тиси, Паул В.; Cаллам, Мичаэл Ж. (2013-11-29). "Треатмент фор феморал псеудоанеурйсмс". Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс (11): CД004981. дои:10.1002/14651858.CД004981.пуб4. ИССН 1469-493Х. ПМИД 24293322. 
  5. ↑ „МСК Ултрасоунд Гуидед Инжеcтион“ (эн-УС). Р3 Медиcал Траининг. Қаралди: 2021-йил 25-май.
  6. ↑ Малгор, Р. Д.; Лабропоулос, Н.; Гаспарис, А. П.; Ландау, Д. С.; Тассиопоулос, А. К. (2012). "Ресулц оф а Неw Ҳуман Реcомбинант Тҳромбин фор тҳе Треатмент оф Артериал Псеудоанеурйсм". Васcулар анд Эндовасcулар Сургерй 46 (2): 145–9. дои:10.1177/1538574411431346. ПМИД 22232329.