Псилофицимонлар (Псилогҳйталес) — ботқоқлик ва қурукликда яшашга мослашган қад. ўсимликлар оиласи. П. қазилма қолдиклари дастлаб 1859-йилда Канадада, кейинчалик Шотландия, Шпицберген, Кузбасс,Урал, Сибир, Ўзбекистон (Туркистон ва Нурота тоғлари)да Ўрта силурдан девонгача бўлган ётқизиклардан топилган. Пояси дихотомик шохланган, ай-рим турларида тиканга ўхшаш майда барглари бўлган. Спорангийлари пояси учида жойлашган. П.га сувдан қуруқликда яшашга ўтган дастлабки поя ва баргли ўсимлик сифатида қаралади. Қазилма П.нинг 7 оиласи, 18 турку-ми, жумладан, Ўзбекистонда 6 турку-ми топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил